https://sputniknews.uz/20231123/ei-ittifoqqa-azolik-ukraina-ustunlik-41190268.html
ЕИ иттифоққа аъзолик масаласида Украинага устунлик бермаслиги керак — Австрия ТИВ
ЕИ иттифоққа аъзолик масаласида Украинага устунлик бермаслиги керак — Австрия ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
ТИВ: Агар Еврокомиссия Ғарбий Болқон мамлакатларига “лупа остида, Украинага эса пушти рангли кўзойнаклар билан” қараса, бу “геостратегик фалокат” бўлади.
2023-11-23T14:29+0500
2023-11-23T14:29+0500
2023-11-23T14:29+0500
дунё янгиликлари
дунёда
украина
европа иттифоқи
австрия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/17/41193803_409:0:3072:1498_1920x0_80_0_0_831ed3ce5a8c4d0395369978b042091a.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқи раҳбарлари иттифоққа аъзолик бўйича музокараларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишда Украинани Босния ва Герцеговинадан устун қўймасликлари керак. Бу ҳақда "Financial Times" газетасига берган интерьвюсида Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг маълум қилди, дея ёзмоқда РИА Новости.Австрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, агар Еврокомиссия Ғарбий Болқон мамлакатларига “лупа остида, Украинага эса пушти рангли кўзойнаклар билан” қараса, бу “геостратегик фалокат” бўлади.Бизда баъзи гуруҳлар тезкор йўлакда, бошқалари эса хизмат кўрсатиш чизиғида бўлиши мумкин эмас, дея қўшимча қилди у. Шу билан бирга, "Financial Times" нашрининг таъкидлашича, у "Россия таъсирига қарши туриш" учун Украина ва Босния ва Герцеговинани Европа Иттифоқи орбитасида бирлаштириш муҳимлигини айтган.Агар Босния ва Герсеговинага ҳам яшил чироқ ёқилмаса, Австрия Украинанинг Европа Иттифоқига кириши ҳақидаги музокаралар бошланишига вето қўйиш имкониятини кўриб чиқяптими, деган саволга Шалленберг мунозаралар “аллақачон тўғри йўналишда кетаётганини” айтди.Шунингдек, у "жуда қизғин баҳс-мунозара кутилаётганини ва биз сигналлар геостратегик сабабларга кўра ҳар икки йўналишда ҳам бир хил бўлишини истаймиз", деб таъкидлади.Нашрнинг ёзишича, Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ЕИнинг босқичма-босқич кенгайиши тарафдори. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи бу масалага бошқача ёндашувга муҳтож. Агар эскиси қолса, "Украина ҳеч қачон унинг бир қисми бўлмайди ... маълум даражада."
украина
австрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/17/41193803_755:0:3072:1737_1920x0_80_0_0_b895a6f3e3f026ad95cdff0a69f13d8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еи иттифоқ аъзолик украина австрия тив
еи иттифоқ аъзолик украина австрия тив
ЕИ иттифоққа аъзолик масаласида Украинага устунлик бермаслиги керак — Австрия ТИВ
ТИВ: Агар Еврокомиссия Ғарбий Болқон мамлакатларига “лупа остида, Украинага эса пушти рангли кўзойнаклар билан” қараса, бу “геостратегик фалокат” бўлади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқи раҳбарлари иттифоққа аъзолик бўйича музокараларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишда Украинани Босния ва Герцеговинадан устун қўймасликлари керак. Бу ҳақда "Financial Times" газетасига берган интерьвюсида Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг маълум қилди, дея ёзмоқда
РИА Новости. “Евроиттифоқ етакчилари келаси ой ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишда Ғарбий Болқондан кўра Украинага устунлик бермасликлари керак”, — дея Шалленберг сўзларини келтиради нашр.
Австрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, агар Еврокомиссия Ғарбий Болқон мамлакатларига “лупа остида, Украинага эса пушти рангли кўзойнаклар билан” қараса, бу “геостратегик фалокат” бўлади.
Бизда баъзи гуруҳлар тезкор йўлакда, бошқалари эса хизмат кўрсатиш чизиғида бўлиши мумкин эмас, дея қўшимча қилди у. Шу билан бирга, "Financial Times" нашрининг таъкидлашича, у "Россия таъсирига қарши туриш" учун Украина ва Босния ва Герцеговинани Европа Иттифоқи орбитасида бирлаштириш муҳимлигини айтган.
Агар Босния ва Герсеговинага ҳам яшил чироқ ёқилмаса, Австрия Украинанинг Европа Иттифоқига кириши ҳақидаги музокаралар бошланишига вето қўйиш имкониятини кўриб чиқяптими, деган саволга Шалленберг мунозаралар “аллақачон тўғри йўналишда кетаётганини” айтди.
“Аммо... 20 йилдан бери кутаётган минтақада муаммо яратмайлик... (Албания бош вазири) Эди Рама айтганидек, агар мен уни тўғри келтирган бўлсам, эътиборингизни жалб қилиш учун Болқонда уруш бошлашимиз керакми?”, - дея қўшимча қилди Шалленберг.
Шунингдек, у "жуда қизғин баҳс-мунозара кутилаётганини ва биз сигналлар геостратегик сабабларга кўра ҳар икки йўналишда ҳам бир хил бўлишини истаймиз", деб таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ЕИнинг босқичма-босқич кенгайиши тарафдори. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи бу масалага бошқача ёндашувга муҳтож. Агар эскиси қолса, "Украина ҳеч қачон унинг бир қисми бўлмайди ... маълум даражада."