БАА Ўзбекистондаги энг яхши давлат органларини аниқлади — рўйхат
11:33 23.11.2023 (янгиланди: 12:17 23.11.2023)
© Министерство цифровых технологийБАА Ўзбекистондаги энг яхши давлат органларини аниқлади
© Министерство цифровых технологий
Oбуна бўлиш
Республиканинг 17 та вазирлиги ва уларнинг 85 нафар ходимларини 8 та номинация бўйича баҳолаш жараёни якунланди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) экспертлари томонидан Ўзбекистоннинг 17 та вазирлиги ва уларнинг 85 нафар ходимини 8 та номинация бўйича баҳолаш жараёни якунланди. Бу ҳақида Ҳукумат портали хабар берди.
Тошкентда “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва БАА Ҳукумат ишлари вазири Мухаммад ал-Гергави иштирок этди.
© Министерство цифровых технологийБАА Ўзбекистондаги энг яхши давлат органларини аниқлади
БАА Ўзбекистондаги энг яхши давлат органларини аниқлади
© Министерство цифровых технологий
“Дастур давомида Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири девонхонасининг 36 нафар эксперти томонидан республиканинг 17 та вазирлиги ва уларнинг 85 нафар ходимларини 8 та номинация бўйича баҳолаш жараёни муваффақиятли якунланди”, — дейилади хабарда.
Дастур иштирокчилари “Намунали вазирлик”, “Энг яхши ташаббус” ва “Энг яхши лойиҳа” йўналишларида ҳамда бир нечта индивидуал категория кесимида қатнашишди.
© Министерство цифровых технологийБАА Ўзбекистондаги энг яхши давлат органларини аниқлади
БАА Ўзбекистондаги энг яхши давлат органларини аниқлади
© Министерство цифровых технологий
“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ғолиб ва совриндорлари
Намунали вазирлик
1-ўрин — Адлия вазирлиги
2-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
3-ўрин — Рақамли технологиялар вазирлиги
Стратегик мақсадларни амалга оширишда
1-ўрин — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
2-ўрин — Рақамли технологиялар вазирлиги
3-ўрин — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Функция, хизмат ва инновацияларни амалга оширишда
1-ўрин — Адлия вазирлиги
2-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
3-ўрин — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Интеграциялашган механизмлар соҳасидаги намунали вазирлик
1-ўрин — Адлия вазирлиги
2-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
3-ўрин — Маданият вазирлиги
Энг яхши ташаббус
1-ўрин — “IT park” ташаббуси, “IT park” дирекцияси
2-ўрин — “Ёшлар технопарки” ташаббуси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
3-ўрин — “АKIS-қишлоқ ҳўжалиги хизматлари” ташаббуси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Энг яхши лойиҳа
1-ўрин — “Қишлоқ хўжалиги холдингларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш” лойиҳаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
2-ўрин — “Аму-Бухоро ирригация тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси, Сув хўжалиги вазирлиги
3-ўрин— “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси, Рақамли технологиялар вазирлиги
Намунали вазир ўринбосари
1-ўрин — Шерзод Рабиев, адлия вазири ўринбосари
2-ўрин — Илҳом Норкулов, иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
3-ўрин — Аъзам Кадирходжаев, тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари
Намунали бошқарув ходими
1-ўрин — Жамшид Абдузухуров, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими
2-ўрин — Анвар Раупов, Энергетика вазирлиги ходими
3-ўрин — Зарифжон Ашуров, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими
Мурожаатлар билан ишлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича намунали ходим
1-ўрин — Жалолиддин Асамутдинов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими
2-ўрин — Обиджон Мўминов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ходими
3-ўрин — Шаҳбозбек Ҳакимов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими
Намунали ихтисослашган ходим
1-ўрин — Шеримбетов Халилулла, Экология, атроф-муҳитни моҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходими
2-ўрин — Отабек Хақбердиев, Адлия вазирлиги ходими
3-ўрин — Носир Шукуров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходими
Намунали ҳудудий бошқарма ходими
1-ўрин — Асрор Рустамов,Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходими
2-ўрин — Ахтам Далиев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ходими
Маълумот учун, Ўзбекистонда давлат органларининг самарали фаолият юритишини таъминлаш соҳасида БАА ва халқаро тажрибаларни жорий этиш мақсадида амалга оширилаётган мазкур Дастурда давлат органлари ходимларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, маъмурий ресурсларнинг мақбул тақсимланишини таъминлаш, миллий стратегик ривожланиш мақсадларига эришиш учун идоралар орасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш кўзда тутилган.