https://sputniknews.uz/20231122/rossiya-kompaniya-ozbekiston-qishloq-xojaligi-innovatsion-texnologiyalar-41170238.html
Россия Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги учун инновацион технологияларни тақдим этади
Россия Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги учун инновацион технологияларни тақдим этади
Sputnik Ўзбекистон
“ХимАгро” МЧЖ аллақачон ўз товар белгисини республикада рўйхатдан ўтказган ва ўз ҳудудида корхона очишни режалаштирган.
2023-11-22T14:16+0500
2023-11-22T14:16+0500
2023-11-22T14:16+0500
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
компания
қишлоқ хўжалиги
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/16/41169316_0:33:3067:1758_1920x0_80_0_0_aeb0481d22db94697cf166e5813472fc.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия компанияси Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги учун инновацион технологияларни тақдим этади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонасида Россиянинг “ХимАгро” компанияси директори Роман Ятсумира иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти муҳокама қилинди.Корхона ўсимликларни баргидан озиқлантириш учун инновацион ўғитлар ишлаб чиқаради. Бугунги кунга қадар у Ўзбекистонда ўз товар белгисини рўйхатдан ўтказган ва унинг ҳудудида корхона очиш устида ишламоқда.Кўргазма ва ярмаркалар доирасида компания тақдимотига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни бошланган “UzAgroExpo 2023” халқаро кўргазмаси шулар жумласидандир.Маълумот учун, баргдан озиқлантириш - илдиз тизимининг самарасиз ишлаши туфайли юзага келадиган озуқа моддаларининг етишмаслигини қоплаш усули. Ўғит ёрдамида кўчатлар нормал ривожланиш учун керакли миқдордаги озуқа ва элементларни олади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/16/41169316_299:0:2689:1792_1920x0_80_0_0_2de1b1fe8561ffe51c52c9d7312a9b8e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“химагро” мчж россия ўзбекистон қишлоқ хўжалиги инновацион технологиялар
“химагро” мчж россия ўзбекистон қишлоқ хўжалиги инновацион технологиялар
Россия Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги учун инновацион технологияларни тақдим этади
“ХимАгро” МЧЖ аллақачон ўз товар белгисини республикада рўйхатдан ўтказган ва ўз ҳудудида корхона очишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия компанияси Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги учун инновацион технологияларни тақдим этади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси матбуот хизмати
хабар берди. Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонасида Россиянинг “ХимАгро” компанияси директори Роман Ятсумира иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти муҳокама қилинди.
Корхона ўсимликларни баргидан озиқлантириш учун инновацион ўғитлар ишлаб чиқаради. Бугунги кунга қадар у Ўзбекистонда ўз товар белгисини рўйхатдан ўтказган ва унинг ҳудудида корхона очиш устида ишламоқда.
“Томонлар компаниянинг республика бозоридаги фаолияти истиқболларини, шунингдек, Савдо миссияси томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган чора-тадбирларни муҳокама қилишди”, — дейилади хабарда.
Кўргазма ва ярмаркалар доирасида компания тақдимотига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни бошланган “UzAgroExpo 2023” халқаро кўргазмаси шулар жумласидандир.
Маълумот учун, баргдан озиқлантириш - илдиз тизимининг самарасиз ишлаши туфайли юзага келадиган озуқа моддаларининг етишмаслигини қоплаш усули. Ўғит ёрдамида кўчатлар нормал ривожланиш учун керакли миқдордаги озуқа ва элементларни олади.