Москвада ГУМ-яхмалак майдони очилади — янги мавсумда меҳмонларни нималар кутмоқда?

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишПредновогодняя Москва
Предновогодняя Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия пойтахтининг бош майдонида ўтказиладиган анъанавий қишки тантаналар доирасида ГУМ-яхмалак майдонига ташриф буюрувчилар россиялик машҳур хоккейчилар ва фигурали учувчиларнинг бепул маҳорат дарсларида қатнашишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Москванинг Қизил майдони ва шаҳарнинг асосий савдо марказида (ГУМ) 29 ноябрь куни яхмалак учиш майдони иш бошлайди. Бу ҳақида ташкилотчилар Sputnik Ўзбекистонга хабар беришди.

“29 ноябрь куни Москванинг бош майдонида мамлакатга машҳур ГУМ-яхмалак учиш майдони ўн саккизинчи бор ўз ишини бошлайди. Анъанавий қишки тантаналар Россия пойтахтининг қоқ марказида бўлиб ўтади. Бенуқсон муз, ранг-баранг ёруғлик, байрамона муҳит ва кафедаги энг мазали пончиклар”, — дейилади хабарда.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ГУМ-яхмалак учиш майдони ҳар куни соат 9:00 дан 23:30 гача ишлайди. Ҳар бир сеанснинг давомийлиги бир соат.

“ГУМ-яхмалак учиш майдончасининг яхши анъанаси – иш кунларидаги дастлабки тўртта эрталабки машғулотлар бепул – янги мавсумда ҳам давом этади. Иш кунларида катталар чиптаси 700 рубль, болалар чиптаси (7 ёшдан 12 ёшгача) - 300 рубль. Дам олиш кунлари ва байрамларда - мос равишда 800 ва 400 рубль. 7 ёшгача бўлган болаларга бепул чипта берилади, бунда уларга музда ҳамроҳлик қилиш учун катталар чиптаси сотиб олинади. Пенсионерлар учун иш кунларида сеанс 300 рубль, дам олиш кунлари ва байрамларда эса 400 рублни ташкил қилади. Конькини ижарага олиш мумкин, кийиниш хонасида конькини чархлаш хизмати мавжуд”, — дейилади хабарда.

Янги мавсумда майдонга ташриф буюрувчилар Россия спорт юлдузларидан бепул маҳорат дарсларида ҳам қатнашишлари мумкин бўлади.
Ҳар шанба куни майдон музида, “Қизил машина” болалар хоккей мактаби мураббийлари раҳбарлигида хоккей ўйнашни ўрганиш ёки билим ва кўникмаларни ошириш мумкин.
Якшанба кунлари фигурали учиш ишқибозлари Анастасия Гребенкина мактабининг мураббийлари раҳбарлигида конкида учиш маҳоратини оширадилар ва оддий элементларни бажарадилар: спираллар, югуришлар, айланишлар.
Бундан ташқари, жорий мавсум дастурида Олимпия чемпиони Алина Загитованинг 10 декабрдан 25 февралгача бўлиб ўтадиган фигурали учиш бўйича 12 та маҳорат дарслари ўрин олган.
Ташкилотчиларнинг тушунтиришича, барча маҳорат дарсларида қатнашиш бепул, лекин сиз аввал ГУМ-яхмалак учиш майдончаси веб-сайтида рўйхатдан ўтишингиз керак.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, яқин атрофдаги ГУМ ярмаркасига ташриф буюрувчилар анъанавий қишки таомларни татиб кўришлари, янги йил арчалари ва иншоотларига баҳраманд бўлишлари, каруселга чиқишлари, янги йил фотосессиясини ташкил этишлари, совғалар ва эсдалик совғалари харид қилишлари мумкин.
Sputnik ГУМ-яхмалак учиш майдонининг ахборот ҳамкори ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0