Машҳур ўзбек фотографининг тарихий асарлари сунъий интеллект ёрдамида янгиланди

© Макс ПенсонМакс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
Макс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Oбуна бўлиш
Сунъий интеллект машҳур ўзбек фотографининг тарихий фотосуратларига ранг киритди. Фотосуратлар 1920-1940 йиллардаги Ўзбекистон ҳаёти акс эттирилган.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Машҳур ўзбек фотографи Макс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди. Бу ҳақида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди хабар берди.
Рақамлаштириш даврида сунъий интеллект санъат ва маданий мерос соҳасида асосий воситага айланиб бормоқда. Ушбу соҳадаги сўнгги ютуқлар тарихий фотосуратларни қайта тиклаш ва талқин қилиш билан боғлиқ.
© Макс ПенсонМакс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
ИИ Дарит Новую Жизнь Фотографиям Макса Пенсона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Макс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
Замонавий нейрорассомлар сунъий интеллект алгоритмларидан фойдаланиб, Макс Пенсон томонидан олинган фотосуратларнинг тафсилотлари ва текстураларини тиклашди. Шунингдек, Generative fill воситаси ёрдамида саҳна ортида бўлиши мумкин бўлган элементларни такрорлашди.
© Макс ПенсонМакс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
ИИ Дарит Новую Жизнь Фотографиям Макса Пенсона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Макс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
Пенсоннинг оқ-қора фотосуратлари чегараларини кенгайтириш учун чуқур ўрганиш усуллари қўлланилган. Шундай қилиб, олинган лаҳзаларнинг янада тўлиқ тасвири яратилди. Бундан ташқари, сунъий интеллект қора ва оқ фотосуратларга ранг қўшиш учун ишлатилган.
© Макс ПенсонМакс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
ИИ Дарит Новую Жизнь Фотографиям Макса Пенсона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Макс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
Тарихий маълумотлар, контекст ва ўша даврнинг фотография техникасини таҳлил қилиб, технология ўтмишни янада жонли ва ранг-баранг қилиб, ҳақиқий рангларни қайта яратиш имконини берди.
© Макс ПенсонМакс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
ИИ Дарит Новую Жизнь Фотографиям Макса Пенсона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Макс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
"Ушбу лойиҳа нафақат тарихий тасвирларни қайта яратиш ва талқин қилишда сунъий интеллект кучини намойиш этади, балки Ўзбекистоннинг маданий ва ижтимоий меросига янгича нуқтаи назарни ҳам тақдим этади. Лойиҳа замонавий технологиялар тарихни қандай ҳаётга олиб кириши, уни замонавий томошабин учун янада қулайроқ ва тушунарли қилишини кўрсатади", — дейилади хабарда.
© Макс ПенсонМакс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
ИИ Дарит Новую Жизнь Фотографиям Макса Пенсона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Макс Пенсоннинг тарихий фотосуратлари сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли янги ҳаётга эга бўлди.
Россияда туғилган Макс Пенсон ўзини ўзбек ва совет фотографияси тарихида асосий шахс сифатида кўрсатди. Унинг Сергей Эйзенштейн каби усталар томонидан қадрланган асарларида 1920-1940 йиллардаги Ўзбекистон ҳаёти акс эттирилган.
Янгиликлар лентаси
0