Футбол: Ўзбекистон — Эрон учрашувини қаерда онлайн томоша қилиш мумкин?

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви 21 ноябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ—2026 иккинчи саралаш босқичида эронлик рақибларига қарши майдонга тушади. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Ўйин 21 ноябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. У соат 18:00 да бошланади ва "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Ўзбекистон терма жамоаси учун 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш турнирининг иккинчи босқичи Туркманистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтди. Ўзбекистон рақиблари устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Учрашувнинг барча қизиқарли лаҳзаларини Sputnik Ўзбекистон Telegram-каналида кузатиб боринг.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичида тўртта жамоадан иборат тўққизта гуруҳ иштирок этади. Ўзбекистон Эрон, Туркманистон ва Гонконг терма жамоалари билан бирга “Е” гуруҳида иштирок этади.
Бугунги кунда Эрон Ўзбекистоннинг энг кучли рақиби ҳисобланади. Республика терма жамоаси эронликлар устидан сўнгги ғалабасини бундан 11 йил аввал, 2012 йилнинг ноябрь ойида қўлга киритган эди. Ўшанда учрашув 1:0 ҳисобида якунланган.
Янгиликлар лентаси
0