ЕОИИ ва Хитой божхона соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда — тафсилотлар
16:50 20.11.2023 (янгиланди: 18:09 20.11.2023)
Oбуна бўлиш
Евроосиё Иқтисодий Комиссиясида ЕОИИ ва Хитой ўртасида божхона ҳамкорлиги ва савдони осонлаштириш бўйича қуйи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Хитой божхона ҳамкорлигини ривожлантирмоқда. Бу ҳақида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
ЕИКда ЕОИИ ва Хитой ўртасида божхона ҳамкорлиги ва савдони осонлаштириш бўйича қуйи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
© Пресс-служба Евразийской экономической комиссииЕвроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕИК)да ЕОИИ ва Хитой ўртасида божхона ҳамкорлиги ва савдони осонлаштириш бўйича қуйи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕИК)да ЕОИИ ва Хитой ўртасида божхона ҳамкорлиги ва савдони осонлаштириш бўйича қуйи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
© Пресс-служба Евразийской экономической комиссии
“Божхона ҳамкорлиги ва савдони енгиллаштириш бўйича қуйи қўмита йиғилишида бир томондан Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари, иккинчи томондан, Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Унда 2018 йил 17 майдаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим Иттифоқ ва ХХР божхона хизмати ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси эканлиги қайд этилди.
Гап рақамли (ақлли) божхонани ривожлантириш, истиқболли божхона технологиялари, “ягона дарча” механизмини жорий этиш, “ваколатли иқтисодий оператор” институтини такомиллаштириш, электрон божхона транзити, шунингдек, “Евроосиё агроэкспресс ” лойиҳасини амалга ошириш ҳақида кетмоқда.
“Хитойлик ҳамкорлар билан мулоқотни ривожлантириш Иттифоқнинг халқаро фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш доирасидаги фаолиятнинг долзарб йўналиши ҳисобланади” – деди ЕИКнинг божхона қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти департаменти директори Сергей Владимиров.
Унинг фикрича, ХХР билан божхона бошқарувининг турли масалалари, жумладан, истиқболли божхона технологияларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш муваффақиятли ҳамкорликнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Томонлар қуйи қўмита ЕОИИ ва ХХР ўртасидаги божхона ҳамкорлигининг долзарб масалаларини келгусида муҳокама қилиш учун платформага айланишига ишонч билдирди.