ЕОИИ мамлакатлари умумий энергия бозорларини шакллантиришда олдинга силжишди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЕОИИ мамлакатлари
ЕОИИ мамлакатлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2023
Oбуна бўлиш
2025 йил 1 январдан ЕОИИ умумий энергия бозорлари ишлай бошлайди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Жорий йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари умумий энергия бозорларини шакллантириш дастурларида анча жиддий ютуқларга эришди. Бу ҳақида Беларусь энергетика вазири Виктор Каранкевич маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Беларусь департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, пайшанба куни Каранкевич ва Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтган. Уларда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг умумий энергия бозорларини яратиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар, шунингдек, ЕОИИга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилиши кун тартибини ҳам муҳокама қилишди.
“Жорий йилда биз умумий энергия бозорларини шакллантириш дастурларида анча жиддий ютуқларга эришдик, умумий электр энергияси бозори бўйича кўп ишлар қилинди. Қаердадир газ билан боғлиқ муаммолар бор, лекин биз у ерда ҳам муваффақиятга эришмоқдамиз, кўп масалалар ҳал бўлди, келишилган ёндашувлар топилди”, — деди Виктор Каранкевич.
Ўз навбатида, Кожошев умумий энергия бозорлари бўйича ўзаро мақбул ечимларни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
"Биз бўлажак йиғилишда ушбу масалаларни муҳокама қилишимиз керак", — деди у.
2025 йил 1 январдан ЕОИИ умумий энергия бозорлари ишлай бошлайди.
Интеграция-2023 Евроосиё бизнес-форуми   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2023
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ барқарор ўсиш траекториясига кирди
Янгиликлар лентаси
0