https://sputniknews.uz/20231118/xitoy-bilan-ekologiya-sohasida-hamkorlik-qilish-togrisida-kelishuvga-erishildi-41104822.html
Хитой билан экология соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди
Хитой билан экология соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
2023-11-18T10:34+0500
2023-11-18T10:34+0500
2023-11-18T10:34+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
ҳамкорлик
экология
азиз абдуҳакимов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/12/41104927_0:85:1280:806_1920x0_80_0_0_3d4d772e78511cfcb44013877f27d22e.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Хитойнинг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши раиси Ан Фендзи билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Учрашув БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида ўтказилди.Йиғилишда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан чўлланиш ва қум бўронларига қарши курашиш стратегияси қабул қилингани, унда фермерлар ва хусусий сектор учун яйловларни субсидиялаш, шахсий яйловларни тақиқлаш назарда тутилгани, чорва молларини кўпайтириш ва жамоавий чорвачиликни яратиш, шунингдек, илгари ҳайдалган ер участкаларида ўрмон ва ўт қопламини тиклаш таъкидланди.Ўз навбатида Азиз Абдуҳакимов Хитой томонини Ўзбекистоннинг жанубий қисмида чанг ва қум бўронлари таҳдидларининг кучайиши ва бошқа ҳудудларда ҳам жадаллиги ҳамда миллий ташаббус доирасида бу экологик муаммога қарши кураш бўйича назорат чораларидан бири — "Яшил макон” ва унинг республикада амалга оширилишининг бориши ҳақида батафсил маълумот берди.Маълумот учун, Хитойнинг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши Хитойда чўлланишнинг олдини олиш бўйича ягона жамият бўлиб, 1992 йилда тузилган. Фахрий раис – Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Сю Сзялу. Жамият яратиш тўғрисидаги қарор 1950 йилда Хитойнинг ғарбий қисмида кучли қум-чанг бўронлари содир бўлганидан кейин пайдо бўлган.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/12/41104927_63:0:1200:853_1920x0_80_0_0_d6f6b605cd17f4bec8064f433e0b9581.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой билан экология соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди
хитой билан экология соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди
Хитой билан экология соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди
Учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Хитойнинг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши раиси Ан Фендзи билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар берди. Учрашув БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида ўтказилди.
Учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан чўлланиш ва қум бўронларига қарши курашиш стратегияси қабул қилингани, унда фермерлар ва хусусий сектор учун яйловларни субсидиялаш, шахсий яйловларни тақиқлаш назарда тутилгани, чорва молларини кўпайтириш ва жамоавий чорвачиликни яратиш, шунингдек, илгари ҳайдалган ер участкаларида ўрмон ва ўт қопламини тиклаш таъкидланди.
Ўз навбатида Азиз Абдуҳакимов Хитой томонини Ўзбекистоннинг жанубий қисмида чанг ва қум бўронлари таҳдидларининг кучайиши ва бошқа ҳудудларда ҳам жадаллиги ҳамда миллий ташаббус доирасида бу экологик муаммога қарши кураш бўйича назорат чораларидан бири — "Яшил макон” ва унинг республикада амалга оширилишининг бориши ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув якунида Экология вазирлиги ва жамият ўртасида чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши курашиш соҳасида илмий-амалий ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ишлаб чиқиш ва имзолаш орқали тез орада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун, Хитойнинг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши Хитойда чўлланишнинг олдини олиш бўйича ягона жамият бўлиб, 1992 йилда тузилган. Фахрий раис – Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Сю Сзялу. Жамият яратиш тўғрисидаги қарор 1950 йилда Хитойнинг ғарбий қисмида кучли қум-чанг бўронлари содир бўлганидан кейин пайдо бўлган.