Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

“Натижалар кутилганидан ҳам юқори” — Цибульский Тошкентга ташрифи ҳақида

© SputnikПресс-конференция губернатора Архангельской области Александра Цыбульского в пресс-центре Sputnik Узбекистан.
Пресс-конференция губернатора Архангельской области Александра Цыбульского в пресс-центре Sputnik Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2023
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Цибульский икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги музокаралар, учрашувлар ва ташкил этилган форумлар юқори самарадорликни қайд этганини айтди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Архангельск вилояти губернатори Александр Цибульский Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Тошкентга икки кунлик ташрифи якунлари ҳақида маълумот берди.
Цибульский икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги музокаралар, учрашувлар ва ташкил этилган форумлар юқори самарадорликни қайд этганини айтди.
© SputnikПресс-конференция губернатора Архангельской области Александра Цыбульского в пресс-центре Sputnik Узбекистан.
Пресс-конференция губернатора Архангельской области Александра Цыбульского в пресс-центре Sputnik Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2023
Пресс-конференция губернатора Архангельской области Александра Цыбульского в пресс-центре Sputnik Узбекистан.
“Самарадорликни таъкидлаб, уни жуда юқори деб баҳолай оламан. Натижалар кутилгандан ҳам яхши бўлди, икки кун жуда самарадор ўтди, аниқ келишувлар билан якунланган кўплаб учрашувлар бўлди. Келгуси йил бизга, албатта, 10 миллионга, яъни товар айланмасига 25 фоизга ўсиш имконини беради, дейишга барча асослар бор. Эришилган келишувлар амалга оширилса, бугунги кунда бизнинг мўлжалимиз шундай”, — деди Архангельск вилояти раҳбари.
Ҳамкорлик истиқболларини таъкидлаб, Александр Цибульский қуйидаги йўналишларни кўрсатиб ўтди:
Архангельск вилояти целлюлоза-қоғоз саноати учун маҳсулотлар етказиб бериш;
соғлиқни сақлаш, олий таълим;
Ўзбекистондан енгил саноат маҳсулотларини етказиб бериш;
ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини, жумладан, инвестициялар, бизнесга йўналтирилган қўшма лойиҳалар ва бошқаларни кенгайтириш.
Меҳмонларда қизиқиш уйғотган яна бир йўналиш сув биологик ресурслари, хусусан, денгиз балиқларига бўлган талаб бўлди.
© SputnikПресс-конференция губернатора Архангельской области Александра Цыбульского в пресс-центре Sputnik Узбекистан.
Пресс-конференция губернатора Архангельской области Александра Цыбульского в пресс-центре Sputnik Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2023
Пресс-конференция губернатора Архангельской области Александра Цыбульского в пресс-центре Sputnik Узбекистан.
“Ўзбекистон бозорларига балиқ маҳсулотларига кераклиги мен кутганимдан ҳам юқори бўлди. Биз денгиз балиқлари маҳсулотлари Ўзбекистон бозорлари пештахталарида бўлишига ҳаракат қиламиз”, - деди Цибульский.
Унинг сўзларига кўра, делегация аъзоларида Ўзбекистонда IT соҳанинг ривожланиш суръатлари ҳам катта таассурот қолдирди.
“Бугун бу ерда кўраётганларимиз, очиғини айтсам, баъзи соҳаларда бизни ўйлантирмоқда – бу ерда амалга оширилган кўп ишлар, тажрибани ўзлаштириб олса бўлади”, - деди губернатор.
Эслатиб ўтамиз, вилоят губернатори бошчилигидаги Архангельск вилояти ишбилармон доиралари делегацияси жорий йилнинг 15-18 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлди.
Янгиликлар лентаси
0