Путин Умар Хайёмдан парча ўқиб берди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин. Архивное фото
Президент РФ В. Путин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2023
Oбуна бўлиш
Путин халқаро муносабатларда маданиятнинг ўрни, Россияни бекор қилиш сиёсати ва бошқа масалалар ҳақида нима деди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Халқаро маданият форумида буюк Шарқ файласуфи Умар Ҳайём рубоийсидан парча ўқиб берди.
Президент ўқиб берган сатрлар ўз юрти ва жамоасидан ажралган одам бахтли бўла олмаслиги ҳақида эди. Путин буни махсус операция бошланган вақти Россияни тарк этган ва хориждан туриб уни танқид қилган айрим Россия маданият соҳаси вакилларига қаратилган эди.

Россия президентнинг бошқа муҳим фикрлари:

Миллатлар ва давлатлар орасида дўстлик кўприклари ўрнатиш — бу маданият ва санъатнинг асосий вазифаси. Ҳарбийлар ва сиёсатчиларга бу иш жуда қийин бўлади;
Ғарб томонидан Россия маданиятини "бекор" қилишга уриниш бу калтафаҳмлик, чунки санъат чегара билмайди. Россия барча давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ва кўп қиррали дунё барпо этишни мақсад қилган;
— Агар деразадан совуқ шамол эсаётган бўлса, шамоллаб қолмаслик учун, уни ёпиб қўйиш ҳам мумкин, - деди Путин, -бир вақтлар Пётр 1 Европага "дарча очган" эди, ҳозирги шароитларда Россия буни ёпиб қўйишни истайдими?, - деган саволга жавобан.
Лекин аслида Россия ҳозир ўзини жуда яхши ҳис қилаяпти ва аслида ҳеч ким билан муносабатларни узишни "на эшикни на деразани ёпишни" истамайди, деб жавоб берди Путин.
"Трансгендерлар ва бошқа жинсий камсонлилар ҳам жамиятнинг бир қисми, улар ҳам ҳар хил танловларда ғолиб бўлиши мумкин, лекин фақат улар ғолиб бўлавериши — бу ёмон, - деди Путин.
"Россия ЮНЕСКО ва БМТдан чиқиши учун сабаб кўрмаяпман. Бизнинг муносабатларимиз ҳам лойиҳаларимиз ҳам яхши. Россия бу ташкилотларнинг асосчиларидан бири".
Сўнгги 10 йилда Россия маданият лойиҳалари учун харажатларни 20 баравар оширди.
Россияда жамоатчилик ҳудудида хорижий сўзлардан фойдаланиш чекланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0