Ўзбекистонликлар Марказий Осиё бўйича Москвага энг кўп ташриф буюрмоқда
© Sputnik / Sergey Pyatakov
/ Oбуна бўлиш
Россия Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг фаол иштирокчиларидан бирига айланди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда дунёнинг 20 мамлакати – Россия, Чехия, Малайзия, Грузия, Озарбайжон, Таиланд, Қирғизистон ва бошқалардан 1,5 мингдан ортиқ киши қатнашди.
Кўп сонли иштирокчиларнинг стендлари иккита - миллий ва халқаро павильонларда жойлашган. Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди нафақат ўзининг туризм салоҳиятини намойиш этди, балки иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларни фольклор ва миллий ошхонанинг ранг-баранг муҳитига жалб қилди.
Жумладан, Бухоро стендида амир ўз мулозимлари ҳамроҳлигида тақдим этилган бўлса, Қорақалпоғистон меҳмонларни шинам юртда, безатилган дастурхон билан кутиб олди.
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяТашкентская международная туристическая ярмарка
© Sputnik/Анна Желиховская
“Қорақалпоғистонда сайёҳларни биринчи бўлиб ўзига жалб этаётгани – И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи бўлса, иккинчи ўринда Орол денгизи бўйлаб саёҳатлар”, – дейди Қорақалпоғистондаги туроператорлардан бири Айжамал Таубалдиева.
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяТашкентская международная туристическая ярмарка
© Sputnik/Анна Желиховская
Қадимий Хоразм ҳам сайёҳлар орасида кам машҳур эмас. Сайёҳлар машҳур қум қалъаларини зиёрат қилишга, зардуштийлик ёдгорликларини кўришга интилмоқда. Ушбу саёҳат йўналиши кўпинча рус сайёҳлари томонидан танланмоқда. Айжамал Таубалдиеванинг айтишича, 2023 йил бошидан буён ҳудудга Россиядан 20 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрган.
Ички туризмда эса, ўзбекистонликлар кўпинча зиёрат туризмини танлайди.
Россия Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Свердловск ва Новгород вилоятлари, Кузбасс, Ставрополь шаҳарларининг стендларини намойиш қилиб, Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг фаол иштирокчиларидан бирига айланди. Хусусан, 13 та сайёҳлик компанияси Москва стендининг ҳаммуаллифига айланди.
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяТашкентская международная туристическая ярмарка
© Sputnik/Анна Желиховская
Туризм қўмитасининг транспорт логистикаси бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Исоқулов Sputnik мухбирига аввалроқ маълум қилганидек, бу йил ҳисобига Ўзбекистон 800 минг россиялик туристни кутмоқда. Ўз навбатида, ярмаркада маълум бўлишича, жорий йилнингбиринчи ярим йиллигида Россия пойтахтига Ўзбекистондан 100 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.
“Бошқа ҳудудлар билан ҳамкорликда ташқи бозорлар учун минтақалараро туризм маҳсулотларини яратмоқдамиз. Турли мамлакатлардан келган сайёҳлар нафақат Москвага ташриф буюришлари, балки пойтахтга саёҳатларини Россиянинг бошқа шаҳарлари билан уйғунлаштиришлари мумкин”, - дейди Москва туризм қўмитаси халқаро ўзаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Булат Нурмуханов.
Масалан, Россиянинг Апатити шаҳрини таниқли телебошловчи Андрей Малахов тақдим этди. Шаҳар жойлашган Мурманск вилояти саёҳатчиларни, хусусан, шимолий чироқларнинг унутилмас манзаралари билан ўзига жалб қилади.
Булат Нурмухоновнинг сўзларига кўра, қўмита туристик йўналишларни ўзаро тарғиб қилиш орқали ҳам иш олиб боради.
Ярмарка доирасида Москва шаҳар туризм қўмитаси "Кашфиётлар шаҳри" таълим туризм лойиҳасини тақдим этди. Бу 7-11-синф ўқувчилари учун касбга йўналтириш дастури.
Лойиҳа 2020 йилда ишга туширилган. У ёрдамида мактаб ўқувчилари, шу жумладан қўшни мамлакатлардан келганлар, Москва, шунингдек, Воронеж, Когалим ва Тобольскга таълим ва сайёҳлик йўналишларида боришлари мумкин.
“Лойиҳа доирасида Россия ва бошқа мамлакатлар мактаб ўқувчилари истиқболли касблар билан танишишлари, юқори технологияли ишлаб чиқаришлар, IT компаниялар ва университетларга ташриф буюришлари мумкин”, – деди Москва шаҳрида Туризм ва меҳмондўстликни ривожлантириш лойиҳа бюросининг таълим туризмини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Константин Старостин.
Мактаб ўқувчилари саккиз йўналишда – ижодий саноат, рақамли технологиялар, транспорт ва коинот, энергетика, биотехнология ва тиббиёт, экология, шаҳаршунослик ва гуманитар технологиялар бўйича ўзларини синаб кўришлари мумкин.
Бундан ташқари, бугун якунланадиган халқаро туризм ярмаркаси доирасида Москва туризм қўмитаси раиси Евгений Козлов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков туризм соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.
Ҳар икки йўналиш бўйича сайёҳлар сони бир миллион кишидан ошиши режалаштирилган. Бундан ташқари, тақдимотлар ўтказилади, туризм ва маданият фестиваллари, фольклор ансамблларининг гастрол сафарлари ташкил қилинади.
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяТашкентская международная туристическая ярмарка
© Sputnik/Анна Желиховская