https://sputniknews.uz/20231117/ozbekiston-tojikiston-bilan-mintaqaviy-platformalarda-hamkorlikni-rivojlantiradi-41072618.html
Ўзбекистон Тожикистон билан минтақавий платформаларда ҳамкорликни ривожлантиради
Ўзбекистон Тожикистон билан минтақавий платформаларда ҳамкорликни ривожлантиради
Sputnik Ўзбекистон
БМТ Конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида учрашув ўтказилди.
2023-11-17T11:59+0500
2023-11-17T11:59+0500
2023-11-17T12:11+0500
жамият
ўзбекистон
тожикистон
экология 
учрашув
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/11/41072724_0:132:1280:853_1920x0_80_0_0_bc86a18891d286b845e738dc2d5fdef1.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Абдуқодир Мавлодод билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Учрашув БМТ Конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида ўтказилди. Шунингдек, табиат чегара билмаслигини ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришининг барча соҳаларида минтақавий ва трансчегаравий ривожланиш муҳим эканлигини таъкидладилар.Томонлар 30 ноябрь-12 декабрда Дубайда бўладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг бўлажак 28-конференцияси доирасидаги қўшма режа ва ҳаракатларни муҳокама қилдилар.Учрашув якунида бошқармалар ўртасида имзоланган меморандум доирасида ва минтақавий платформаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида келишувга эришилди.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2023
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    ўзбекистон тожикистон билан минтақавий платформаларда ҳамкорликни ривожлантиради
ўзбекистон тожикистон билан минтақавий платформаларда ҳамкорликни ривожлантиради
Ўзбекистон Тожикистон билан минтақавий платформаларда ҳамкорликни ривожлантиради
11:59 17.11.2023  (янгиланди: 12:11 17.11.2023) БМТ Конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида учрашув ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Абдуқодир Мавлодод билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати 
хабар берди. Учрашув БМТ Конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида ўтказилди. 
Учрашувда томонлар вазирлик ва қўмита мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бир қатор муваффақиятли лойиҳалар, хусусан, трансчегаравий ҳамкорлик, жумладан, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида трансчегаравий зона яратиш, миграция турларини биргаликда мониторинг қилиш бўйича қўшма тренинг ва семинарлар ўтказилаётганини қайд этдилар.
Шунингдек, табиат чегара билмаслигини ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришининг барча соҳаларида минтақавий ва трансчегаравий ривожланиш муҳим эканлигини таъкидладилар.
Томонлар 30 ноябрь-12 декабрда Дубайда бўладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг бўлажак 28-конференцияси доирасидаги қўшма режа ва ҳаракатларни муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари, Тожикистон томонига 2024 йилнинг 12–17 февраль кунлари Самарқандда ўтказиладиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция иштирокчилари конференциясининг ўн тўртинчи йиғилишида иштирок этиш ва ушбу конференцияда Марказий Осиё минтақаси номидан вакиллик қилиш таклиф этилди.
Учрашув якунида бошқармалар ўртасида имзоланган меморандум доирасида ва минтақавий платформаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида келишувга эришилди.