Мактаб ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган қурилма яратди - видео

© Министерство дошкольного и школьного образованияМактаб ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди
Мактаб ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2023
Oбуна бўлиш
Озодбек газ, олов ва тутун юзага келганда хавф ҳақида тегишли хизматларга огоҳлантириш СМС хабарномасини юборувчи қурилма ихтиро қилди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Тошкентда 3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Озодбек Ҳошимов Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Робототехника” тўгараги аъзоси. У Зангиота туманидаги 6-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.
“Қиш мавсуми эди. Одамлар ис газидан вафот этди деган машъум хабарларни ОАВ орқали ўқиб, эшитганимда, бунинг олдини олиш керак деган ўй келди ва бунинг ортидан мана шу ихтирони яратиш ғояси туғилди. Агар ушбу ихтиро тегишли хизматлар билан интеграция қилинса, албатта бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинишига ишонаман”, - деди Озодбек Ҳошимов.
Қурилма ёнғин хавфи юзага келганда, уй эгаларини огоҳлантириш билан бирга ўт ўчирувчиларга хавф юзага келган жойдан геолокация юбориб, СМС хабарнома ташлайди. Айни дамда Озодбекнинг ихтиросини патентлаш жараёни кечмоқда.
Озодбекка ушбу ихтирони яратишда тўгарак раҳбари Камолиддин Абдуқаҳҳоров бошчилик қилган. 22 ёшда бўлган устоз 2019 йилдан буён Шайхонтоҳур туман “Баркамол авлод” болалар мактабида тўгаракка раҳбарлик қилади.
У раҳбарлик қилаётган тўгарак аъзолари Республика ҳамда Халқаро миқёсда бўлиб ўтган кўплаб танловлар ғолиби бўлган.
Янгиликлар лентаси
0