Украина лойиҳаси тугади, энди АҚШ Россияга Марказий Осиё орқали зарар етказади

© AP Photo / Jacquelyn MartinАмериканский и украинский флаги на улицах Вашингтона. Архивное фото.
Американский и украинский флаги на улицах Вашингтона. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2023
Oбуна бўлиш
Оқ Уйнинг собиқ расмийси АҚШ Россия учун Украинадан кўра кучлироқ таҳдид яратаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. АҚШ Украинада муваффақиятсизликка учради. Энди у Россияга Яқин Шарқ ва Марказий Осиё орқали зарар етказишга ҳаракат қилади, деди Роналд Рейган давридаги Оқ уй расмийси бўлган Пол Крейг Робертс "Dialogue works" Youtube-каналига берган интервьюсида. РИА Новости хабарига асосан.

"Агар Қўшма Штатлар Эронни ўйиндан чиқара олса, у ҳолда террорчиларни Марказий Осиё ва Россиянинг ўзига юбориш мумкин бўлади", - деди собиқ амалдор. — Америка Россия учун "Украинадан кўра каттароқ таҳдид" яратмоқчи.

Аввалроқ Россия ФСБ директори Александр Бортников "Ғарб Украинани МДҲ ҳудудида замонавий уруш усулларини қўллашни ўрганадиган, террорчилар ва ёлланма жангариларни тайёрлаш платформасига айлантирганини" айтган эди.
Бундан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг янги чақириқлар ва таҳдидлар департаменти директори ўринбосари Алексей Лиженков Қўшма Штатлар ИШИД* ва "Ал-Қоида"* террорчилари билан “яқин алоқаларни” давом эттириб, уларга қарши курашаётгандек кўрсатаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг хатти-ҳаракатлари туфайли Марказий Осиё мамлакатлари террорчилик таҳдидининг тарқалиши хавфи остида.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.
Янгиликлар лентаси
0