Қирғизистонда 2010 йилги ўзбек-қирғиз можароси ташкилотчилари қўлга олинди

© FOTO пресс-служба ГКНБ КРҚирғизистонда 2010 йилги тартибсизликлар ташкилотчилари қўлга олинди
Қирғизистонда 2010 йилги тартибсизликлар ташкилотчилари қўлга олинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2023
Oбуна бўлиш
Жалолободда 2010 йилда ўзбек ва қирғизлар орасида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари қўлга олинди. Уларнинг уйидан снайпер винтовкаси ва тунги кўриш мосламалари топилган.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан 2010 йилда Жалолободда содир бўлган оммавий тартибсизликларга оид жиноят иши доирасида 13 ноябрь куни Сузоқ тумани Тош-Булоқ қишлоғида фуқаро Г.T.У.ни ҳибсга олди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Тергов маълумотларига кўра, 2010 йил июнь ойида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги сепаратистик гуруҳлар етакчиларидан бири бўлган Г.T.У. автомобил йўлларини тўсиб қўйиш, тўсиқлар ўрнатиш, сепаратистлар назоратидаги ҳудудларни тарк этишга уринаётган тинч аҳолига ҳужумлар қилишда айланмоқда.
© FOTO пресс-служба ГКНБ КРҚирғизистонда 2010 йилги тартибсизликлар ташкилотчилари қўлга олинди
Задержание организаторов беспорядков в июне 2010-го в Джалал-Абаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2023
Қирғизистонда 2010 йилги тартибсизликлар ташкилотчилари қўлга олинди
Шунингдек, махсус хизмат Қирғизистоннинг яна бир фуқароси – июнь воқеалари пайтида Сузоқ туманининг "Круговое" участкасига масъул бўлган Р.A.нинг сепаратистик фаолиятга алоқадорлиги ҳақида маълумот олган.
Р.А.нинг яшаш жойида тинтув ўтказилганда, “САКО ТРГ-22” снайпер милтиғи, оптик кўриш ва тунги кўриш мосламаси, карабин, ов милтиғи ва 76 дона ўқ-дорилар топилган.
Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йил июнь ойида Қирғизистонда ҳукумат инқирози содир бўлади. Президент Курманбек Бакиев истеъфога чиқади ва Роза Отунбаева вақтинчалик давлат раҳбари лавозимини эгаллайди. Ушбу воқеалар фонида Қирғизистон жанубида ўзбек ва қирғиз миллатлари вакиллари орасида этник можаролар ва тўқнашувлар бўлиб ўтган эди. Дастлаб провокаторлар томонидан бошланган можарога кейинчалик минглаб кишилар аралашиб кетган. Ҳар иккала томондан ва ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлган. Манбаларга кўра оммавий тартибсизликларда 400 га яқин киши қурбон бўлган, 2 мингга яқин одам жароҳатланган.
Янгиликлар лентаси
0