https://sputniknews.uz/20231116/ozbekistonda-ichimlik-va-oqova-suv-uchun-yangi-tariflar-joriy-etildi-41015796.html
Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув учун янги тарифлар жорий этилди – қаерда кўпроқ тўлашади
Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув учун янги тарифлар жорий этилди – қаерда кўпроқ тўлашади
Sputnik Ўзбекистон
Хоразм вилояти аҳолиси ичимлик суви учун энг кўп пул тўлайди. Оқова сув хизматлари учун эса энг юқори нарх Самарқанд вилояти аҳолисига тўғри келади.
2023-11-16T17:10+0500
2023-11-16T17:10+0500
2023-11-16T17:10+0500
инфографика
ўзбекистон
сув
ўзсувтаъминот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/11/41085218_0:0:3639:2047_1920x0_80_0_0_5ae1af919c8a287adf82127fe76d5bdd.png
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Хоразм вилояти аҳолиси ичимлик суви учун энг кўп пул тўлайди. Оқова сув хизматлари учун эса энг юқори нарх Самарқанд вилояти аҳолисига тўғри келади.Энг қиммат ичимлик суви таъминоти хизматлари Тошкент вилоятининг улгуржи корхоналари ва бюджет ташкилотлари учун бўлади. Қашқадарё вилояти улгуржи корхоналари ва Самарқанд вилояти бюджет ташкилотлари учун оқова сув хизматлари энг қиммат ҳисобланади.Маълумот учун, сув ресурсларининг тақчиллиги ва самарасиз фойдаланилиши оқибатида Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ҳар йили 2 миллиард долларгача зарар кўрмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчилари давлат раҳбарларининг саммитида Марказий Осиёда сув танқислиги муаммоси кескин ва қайтарилмас ҳолга келгани ва бундан кейин ҳам фақат ёмонлашишини маълум қилди.Шунингдек, у 2040 йилга бориб Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида сув ресурсларига босим уч баравар кўпайишига олиб келадиган эксперт прогнозларини ҳам айтиб ўтди. Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, Марказий Осиёда сув ва экологик вазиятнинг ёмонлашуви оқибатларидан кўрилган иқтисодий зарар минтақа ялпи маҳсулотининг 11 фоизини ташкил қилиши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/11/41085218_455:0:3184:2047_1920x0_80_0_0_eac89e590fc4612ddb7e6d52b9bb080a.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув учун янги тарифлар жорий этилди – қаерда кўпроқ тўлашади
ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув учун янги тарифлар жорий этилди – қаерда кўпроқ тўлашади
Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув учун янги тарифлар жорий этилди – қаерда кўпроқ тўлашади
Хоразм вилояти аҳолиси ичимлик суви учун энг кўп пул тўлайди. Оқова сув хизматлари учун эса энг юқори нарх Самарқанд вилояти аҳолисига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Хоразм вилояти аҳолиси ичимлик суви учун энг кўп пул тўлайди. Оқова сув хизматлари учун эса энг юқори нарх Самарқанд вилояти аҳолисига тўғри келади.
Энг қиммат ичимлик суви таъминоти хизматлари Тошкент вилоятининг улгуржи корхоналари ва бюджет ташкилотлари учун бўлади. Қашқадарё вилояти улгуржи корхоналари ва Самарқанд вилояти бюджет ташкилотлари учун оқова сув хизматлари энг қиммат ҳисобланади.
Маълумот учун, сув ресурсларининг тақчиллиги ва самарасиз фойдаланилиши оқибатида Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ҳар йили 2 миллиард долларгача зарар кўрмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчилари давлат раҳбарларининг саммитида Марказий Осиёда сув танқислиги муаммоси кескин ва қайтарилмас ҳолга келгани ва бундан кейин ҳам фақат ёмонлашишини маълум қилди.
Шунингдек, у 2040 йилга бориб Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида сув ресурсларига босим уч баравар кўпайишига олиб келадиган эксперт прогнозларини ҳам айтиб ўтди. Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, Марказий Осиёда сув ва экологик вазиятнинг ёмонлашуви оқибатларидан кўрилган иқтисодий зарар минтақа ялпи маҳсулотининг 11 фоизини ташкил қилиши мумкин.