Миграция агентлиги Қозоғистонда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди

© Пресс-служба Министерства здравоохранения Казахстана.Граница с Казахстаном. Архивное фото
Граница с Казахстаном. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
“Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда “Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет давлатлар фуқароларидан жорий йил 10 ноябридан 21 ноябригача Қозоғистон чегарасида ҳужжатларсиз, яъни ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган фуқароларнинг тарк этиши сўралди” деган хабарлар Қозоғистон ҳудудида ишлаб юрган юртдошларимиз ўртасида кенг тарқалмоқда ва тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Шу муносабат билан, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.
Қозоғистон ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 1146-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 30 кунгача бўлиб туриши мумкин. Аммо умумий бўлиш муддати 180 календар куни давомида 90 календар кунидан кўп бўлмаслиги керак, яъни фуқаро узлуксиз 90 календар кунидан ортиқ Қозоғистонда бўлиб туриши мумкин эмас.
Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ойгача бўлган муддат учун ишлаш ва яшаш учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0