https://sputniknews.uz/20231116/evroosiyo-tog-kurortlari-alyans-yangi-azo-41055906.html
Евроосиё тоғ курортлари алянсида янги аъзо пайдо бўлди — тафсилотлар
Евроосиё тоғ курортлари алянсида янги аъзо пайдо бўлди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бўлиб ўтаётган “Ипак йўлида туризм” TITF-2023 халқаро ярмаркаси доирасида тегишли меморандум имзоланди.
2023-11-16T19:26+0500
2023-11-16T19:26+0500
2023-11-16T19:26+0500
туризм
ўзбекистон
озарбайжон
"амирсой" оромгоҳи
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/10/41049332_0:190:3071:1917_1920x0_80_0_0_e60184b66b4534a5c4c3921a1b43ea14.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Озарбайжоннинг “Шахдаг” тоғ курорти шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистоннинг “Амирсой”, Россиянинг “Роза Хутор” ва Қозоғистоннинг “Шимбулоқ” курортларини бирлаштирган алянсга қўшилди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.“Ипак йўлида туризм” TITF-2023 халқаро ярмаркаси доирасидаги матбуот анжуманида тегишли меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, тўртта тоғ курортлари вакиллари келгуси йил учун турли тадбирларнинг умумий тақвимини эълон қилишди. Шунингдек, алянснинг барча дам олиш масканларида ягона Ski Pass (обуна) жорий этиш имкониятлари ҳақида гапириб, ихтисослашган кадрлар тайёрлаш учун алянснинг корпоратив университетини яратиш режалари билан ўртоқлашишди.Алянснинг Россиядан келган вакиллари тажриба узлуксизлиги ҳақида гапирар экан, Ўзбекистонни ажратиб турадиган ўзига хос бағрикенглик ва самимийлик муҳитини алоҳида таъкидладлашди.Учрашув доирасида улар 2024 йилнинг март ойида Сочининг Адлер туманидаги “Роза Хутор” тоғ-чанғи курортида бўлиб ўтадиган биринчи кенг кўламли тоғ курортлари фестивали ҳақида ҳам маълум қилишди.Ушбу фестиваль саёҳат форматига эга бўлади ва алянс вакилларининг сўзларига кўра, 2025 йилда иштирокчи давлатларнинг қайси бири мезбонлик қилиши ҳақида яқин вақт ичида қарор қабул қилинади.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/10/41049332_245:0:2976:2048_1920x0_80_0_0_8051ec45eff3835b13b3b5d734520348.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент “ипак йўлида туризм” titf-2023 халқаро ярмаркаси меморандум озарбайжон шахдаг тоғ курорти амирсой россия роза хутор қозоғистон шимбулоқ
тошкент “ипак йўлида туризм” titf-2023 халқаро ярмаркаси меморандум озарбайжон шахдаг тоғ курорти амирсой россия роза хутор қозоғистон шимбулоқ
Евроосиё тоғ курортлари алянсида янги аъзо пайдо бўлди — тафсилотлар
Тошкентда бўлиб ўтаётган “Ипак йўлида туризм” TITF-2023 халқаро ярмаркаси доирасида тегишли меморандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Озарбайжоннинг “Шахдаг” тоғ курорти шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистоннинг “Амирсой”, Россиянинг “Роза Хутор” ва Қозоғистоннинг “Шимбулоқ” курортларини бирлаштирган алянсга қўшилди. Бу ҳақида
Sputnik мухбири хабар берди.
“Ипак йўлида туризм” TITF-2023 халқаро ярмаркаси доирасидаги матбуот анжуманида тегишли меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
“Иттифоқимизга янги аъзонинг келиши алянс томонидан ишлаб чиқилаётган давлатлараро сайёҳлик йўналишига ажойиб қўшимча бўлади, – дейди “Амирсой” тоғ курорти бош директори Саидвали Саидхўжаев. – Умуман олганда, биз ўзаро ҳамкорликдан манфаатдормиз, тажриба алмашиш муҳим. Буларнинг барчаси туризм ва меҳмондўстлик саноатида янги йўналишларни очиб, уларни янги босқичга кўтармоқда”.
Шунингдек, тўртта тоғ курортлари вакиллари келгуси йил учун турли тадбирларнинг умумий тақвимини эълон қилишди. Шунингдек, алянснинг барча дам олиш масканларида ягона Ski Pass (обуна) жорий этиш имкониятлари ҳақида гапириб, ихтисослашган кадрлар тайёрлаш учун алянснинг корпоратив университетини яратиш режалари билан ўртоқлашишди.
“2023 йилда мамлакатларимиз ўртасида сайёҳлар оқимининг барқарор ўсиши халқаро ҳамкорлик муваффақиятлар гарови эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Ҳозирда тўртта курорт томонидан ишлаб чиқилаётган Евроосиё иттифоқи кейинги ўн йилликда ва узоқ муддатда Евроосиё қитъасида тоғ туризмини барқарор ривожлантириш учун стратегик имкониятлар яратади”, — дея қайд этди "Роса Хутор" курорти бош директорининг ўринбосари Сергей Хворостяний.
Алянснинг Россиядан келган вакиллари тажриба узлуксизлиги ҳақида гапирар экан, Ўзбекистонни ажратиб турадиган ўзига хос бағрикенглик ва самимийлик муҳитини алоҳида таъкидладлашди.
“Мен Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрганман ва айнан мана шу жиҳатни алоҳида таъкидлашни истардим, буни эътиборга олиш керак. Масалан, бир кунлик сайёҳлар "Амирсой" тоғ курортига кўпинча бир неча марта келишади, яъни улар бу ерда муносиб хизмат кўрсатишни ташкил этишга муваффақ бўлишган. Бу каби жиҳатлар, албатта, қабул қилиниши мумкин ва қабул қилиниши керак”, — деди Хворостяний.
Учрашув доирасида улар 2024 йилнинг март ойида Сочининг Адлер туманидаги “Роза Хутор” тоғ-чанғи курортида бўлиб ўтадиган биринчи кенг кўламли тоғ курортлари фестивали ҳақида ҳам маълум қилишди.
Ушбу фестиваль саёҳат форматига эга бўлади ва алянс вакилларининг сўзларига кўра, 2025 йилда иштирокчи давлатларнинг қайси бири мезбонлик қилиши ҳақида яқин вақт ичида қарор қабул қилинади.