Компаниялар хабарлари
Ушбу бўлимда компаниялар фаолиятига оид янгиликлари ҳамда турли муассасалар билан ҳамкорлик доирасида юритилаётган лойиҳалар ҳақидаги хабарлар чоп этилади.

“билайн” Ўзбекистон фуқароларини янги “Хуш келибсиз” портали билан қарши олади

© Sputnik / Павел БедняковСим-карта сотовой связи мобильного оператора "Билайн".
Сим-карта сотовой связи мобильного оператора Билайн. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2023
Oбуна бўлиш
Компаниялар хабарлари
"билайн" Россияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган “Хуш келибсиз” (“Добро пожаловать”) порталини ишга туширди.
Глобаллашув ва ўзгарувчанлик даврида дунёнинг исталган мамлакатида ахборот ва телекоммуникация хизматларига эга бўлиш ва фойдаланиш одатий эҳтиёжга айланмоқда. Бу ғояни қўллаб-қувватлаш мақсадида "билайн" Россияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган “Хуш келибсиз” (“Добро пожаловать”) порталини ишга туширди. Портал компания хизматларига максимал равишда тез, шаффор ва тушунарли уланишга кўмаклашади.
Портал ҳам рус тилида, ҳам ўзбек тилида тақдим этилган. Бу Россия келгандан сўнг зарур бўлиб қолиши мумкин бўлган "билайн" хизматларини танлашни осонлаштиради.
Порталда хорижлик фойдаланувчилар учун мослаштирилган фойдали йўриқномалар ҳам бор. Улар орасида SIM-картани фаоллаштириш, балансни тўлдириш, харажатларни текшириш ва қўшимча опцияларни улашга оид қўлланмалар мавжуд. Бу ерда хорижга қандай пул жўнатиш ва мамлакатда бўлиб туришни қулайроқ қилиши мумкин бўлган турли хизматлар тўловини қандай амалга оширишни ҳам билиб олиш мумкин.
Порталда суғурта полисларини расмийлаштирса бўлади. Бу сизнинг тиббий ёрдам олишингизни осонлаштиради ва қоғозбозлик қийинчиликларидан халос қилишга ёрдам беради.
Фильм ва сериалларни хуш кўрувчилар эса оммабоп "Premier", "viju" обуналари ва "RizaNova" доирасида ўзбек тилидаги фильмлар бўлган "билайн тв" хизматини улаб олишлари мумкин.
“Хуш келибсиз” портали – чет эллик фуқароларнинг Россиядаги ҳаётини осонлаштириш сари қўйилган қадам.
Материал тижорий шартлар асосида чоп этилди.
Янгиликлар лентаси
0