Тошкентдаги халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади — видео

Oбуна бўлиш
Тошкентда халқаро сайёҳлик ярмаркаси очилди. Унда 20 та давлатдан 1,5 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.
Ўзбекистон миллий павильонда ҳар бир вилоят ўзининг алоҳида стендлари билан иштирок этмоқда. Мисол учун, Бухоро павильонида меҳмонларни Бухоро амири кутиб олмоқда. Қорақалпоғистон павильонида меҳмонлар шинам ўтовига таклиф қилинмоқда.
Ярмаркада Россиянинг бир неча ҳудудлари ҳам ўза павильонлари билан иштирок этишмоқда. Улар орасида Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Свердловск ва Новгород вилоятлари, Кузбасс, Ставрополь шаҳарлари бор.
Москва павильонида бир неча таниқли кишиларни кўриш мумкин. Масалан, таниқли телебошловчи Андрей Малахов шахсан ўзбекистонликларни Москвага таклиф қилмоқда.
"Москванинг Ўзбекистон аҳолисига таклиф қиладиган нарсалари бор. Бу кенг гастрономик палитра – бизда дунёнинг барча миллий таомлари мавжуд. Кўплаб маданий ва мазмунга бой тадбирлар. Яқинда ВДНХда реставрациядан сўнг “Ўзбекистон” павильони очилди. Мен сизларга Москвадаги меҳмондўст Ўзбекистоннинг бу гўшаси билан танишишни тавсия қиламан", - деди Sputnik мухбирига Москва шаҳри туризм қўмитаси раиси Евгений Козлов.
Янгиликлар лентаси
0