https://sputniknews.uz/20231115/darya-trepova-amalga-oshirgan-teraktning-yangi-tafsilotlari-malum-boldi-41031595.html
Дарья Трепова амалга оширган терактнинг янги тафсилотлари маълум бўлди
Дарья Трепова амалга оширган терактнинг янги тафсилотлари маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Трепова Татарскийни ўлдиришга тайёргарлик жараёнида 132 минг рубль олган ва ҳайкалча ичида бомба борлигидан хабардор бўлган — прокурор. 15.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-15T21:46+0500
2023-11-15T21:46+0500
2023-11-16T11:18+0500
россия
украина
жиноят
теракт
санкт-петербургдаги теракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33880714_0:0:2048:1153_1920x0_80_0_0_ab6f7cbf9d4f3258e727b7c31fa5dab6.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Дарья Трепова ҳарбий журналист Владлен Татарскийнинг ўлдирилишига тайёргарлик жараёнида крипто валюта кўринишида 132 минг рубль олган, деди прокурор судда.“2023 йил 1 апрелгача Трепова ушбу мақсадлар учун очилган крипто-ҳамёнга тахминан 132 минг рубль олган ва уларни теракт тайёрлаш жарёнида ишлатган. Хусусан, Санкт-Петербург ва Москвага чипталар, сувенирлар, махсус операция мавзусидаги откриткалар сотиб олган ва шахсий эҳтиёжлар учун ишлатган", - деди у.Прокурорнинг сўзларига кўра, айбланувчи Владлен Татарский билан кафеда учрашишдан олдин ҳайкалча ичига ўрнатилган қўлбола портловчи мосламани "жанговар шай ҳолатга келтирган"."Кейин номаълум шахс уни фаоллаштириш учун Украина ҳудудида сотиб олинган сим-карта орқали Эстония ҳудудидан туриб ишлатган, шундан сўнг у портлаб кетган", - дея тушунтирди прокурор.Трепованинг ўзи айбини қисман тан олди: унинг сўзларига кўра, гипсли бьюст ичига портловчи моддалар борлигини билмаган.Эслатиб ўтамиз, Владлен Татарский тахаллуси билан танилган ҳарбий мухбир, блогер ва ёзувчи Максим Фомин 2023 йил 2 апрел куни Санкт-Петербургда ижодий кеча ўтказаётганида, Дарья Трепова томонидан унга совға қилинган ҳайкалча портлаб кетади. Оқибатда Татарский ва кейинроқ яна бир жабрланувчи вафот этади, жами 51 киши яраланади. Тергов маълумотларига кўра, ушбу жиноят бир гуруҳ Россия ҳукуматига қарши кайфиятда бўлган шахслар ва Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган. Хусусан, айни дамда хорижга қочиб кетган собиқ мухолифатчилар Леонид Волков* ва Иван Ждановлар* Дарья Треповани ушбу ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигига ишонтиришган. Портлаб кетган ҳайкалчани Украина фуқароси Юрий Денисов етказиб берган. Жиноятни уюштиришдан мақсад — Россияда ҳокимиятни беқарорлаштириш, аҳоли орасида қўрқув ва таҳлика тарқатиш бўлган. *Ушбу шахслар Россияда хорижий агент вазифасини бажарувчи деб топилган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33880714_0:0:2048:1537_1920x0_80_0_0_e4ab41231f054949c718434a319ccaba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, жиноят, теракт, санкт-петербургдаги теракт
россия, украина, жиноят, теракт, санкт-петербургдаги теракт
Дарья Трепова амалга оширган терактнинг янги тафсилотлари маълум бўлди
21:46 15.11.2023 (янгиланди: 11:18 16.11.2023) Трепова Татарскийни ўлдиришга тайёргарлик жараёнида 132 минг рубль олган ва ҳайкалча ичида бомба борлигидан хабардор бўлган — прокурор.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Дарья Трепова ҳарбий журналист Владлен Татарскийнинг ўлдирилишига тайёргарлик жараёнида крипто валюта кўринишида 132 минг рубль олган, деди прокурор судда.
“2023 йил 1 апрелгача Трепова ушбу мақсадлар учун очилган крипто-ҳамёнга тахминан 132 минг рубль олган ва уларни теракт тайёрлаш жарёнида ишлатган. Хусусан, Санкт-Петербург ва Москвага чипталар, сувенирлар, махсус операция мавзусидаги откриткалар сотиб олган ва шахсий эҳтиёжлар учун ишлатган", - деди у.
Прокурорнинг сўзларига кўра, айбланувчи Владлен Татарский билан кафеда учрашишдан олдин ҳайкалча ичига ўрнатилган қўлбола портловчи мосламани "жанговар шай ҳолатга келтирган".
"Кейин номаълум шахс уни фаоллаштириш учун Украина ҳудудида сотиб олинган сим-карта орқали Эстония ҳудудидан туриб ишлатган, шундан сўнг у портлаб кетган", - дея тушунтирди прокурор.
Трепованинг ўзи айбини қисман тан олди: унинг сўзларига кўра, гипсли бьюст ичига портловчи моддалар борлигини билмаган.
Эслатиб ўтамиз, Владлен Татарский тахаллуси билан танилган ҳарбий мухбир, блогер ва ёзувчи Максим Фомин 2023 йил 2 апрел куни Санкт-Петербургда ижодий кеча ўтказаётганида, Дарья Трепова томонидан унга совға қилинган ҳайкалча портлаб кетади. Оқибатда Татарский ва кейинроқ яна бир жабрланувчи вафот этади, жами 51 киши яраланади.
Тергов маълумотларига кўра, ушбу жиноят бир гуруҳ Россия ҳукуматига қарши кайфиятда бўлган шахслар ва Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган. Хусусан, айни дамда хорижга қочиб кетган собиқ мухолифатчилар Леонид Волков* ва Иван Ждановлар* Дарья Треповани ушбу ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигига ишонтиришган. Портлаб кетган ҳайкалчани Украина фуқароси Юрий Денисов етказиб берган.
Жиноятни уюштиришдан мақсад — Россияда ҳокимиятни беқарорлаштириш, аҳоли орасида қўрқув ва таҳлика тарқатиш бўлган.
*Ушбу шахслар Россияда хорижий агент вазифасини бажарувчи деб топилган.