https://sputniknews.uz/20231114/yaponiya-kompaniyalari-ozbekistonda-chiqindilarni-qayta-ishlashda-yordam-berishi-mumkin-41003703.html
Япония компаниялари Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлашда ёрдам бериши мумкин
Япония компаниялари Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлашда ёрдам бериши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Япония иқлим ўзгариши, сув ва ҳавонинг ифлосланиши ва чиқиндиларни бошқариш соҳаларида ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолаган эди. 14.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-14T20:52+0500
2023-11-14T20:52+0500
2023-11-15T13:26+0500
жамият
ўзбекистон
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
азиз абдуҳакимов
осиё тараққиёт банки (отб)
чиқиндихона
экология
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0e/41003804_379:337:2793:1695_1920x0_80_0_0_8b4b4ac963d478d41a4e241fb969f02a.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Япония компаниялари Ўзбекистонга чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик учун жалб қилиниши мумкин. Бу ҳақида бугун экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Осиё тараққиёт банки Сув ва шаҳарсозликни ривожлантириш сектори катта директори Норио Саито билан учрашувда маълум бўлди.Шунингдек, Япониядаги чиқинди соҳасида етакчи компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш, соҳада Осиё тараққиёт банки томонидан инвестицияларни олиб кириш, грантлар ажратилиши ҳамда вазирлик ва қуйи ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик қўллаб-қувватланадиган бўлди.Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 23 декабрда Япония Экология вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. Меморандумга кўра, томонлар иқлим ўзгариши, сув ва ҳавонинг ифлосланиши, чиқиндиларни бошқариш соҳаларида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиши белгиланган эди.Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан Марказий ҳамда Ғарбий Осиё ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 17 фоизи Ўзбекистонга тўғри келмоқда. 2023 йилда Ўзбекистонга жами 3,5 миллиард долларга яқин миқдорда 25 та лойиҳа имзоланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0e/41003804_321:268:2695:2048_1920x0_80_0_0_802d680f09be50d905e667e43418aa7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, азиз абдуҳакимов, осиё тараққиёт банки (отб), чиқиндихона, экология
жамият, ўзбекистон, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, азиз абдуҳакимов, осиё тараққиёт банки (отб), чиқиндихона, экология
Япония компаниялари Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлашда ёрдам бериши мумкин
20:52 14.11.2023 (янгиланди: 13:26 15.11.2023) Ўзбекистон ва Япония иқлим ўзгариши, сув ва ҳавонинг ифлосланиши ва чиқиндиларни бошқариш соҳаларида ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолаган эди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Япония компаниялари Ўзбекистонга чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик учун жалб қилиниши мумкин.
Бу ҳақида бугун экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Осиё тараққиёт банки Сув ва шаҳарсозликни ривожлантириш сектори катта директори Норио Саито билан учрашувда маълум бўлди.
"Учрашув давомида шаҳарларни комплекс ривожлантириш, экология соҳасидаги ходимлар малакасини ошириш, Япониядаги чиқиндини қайта ишлаш соҳасидаги компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, Япониядаги чиқинди соҳасида етакчи компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш, соҳада Осиё тараққиёт банки томонидан инвестицияларни олиб кириш, грантлар ажратилиши ҳамда вазирлик ва қуйи ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 23 декабрда Япония Экология вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. Меморандумга кўра, томонлар иқлим ўзгариши, сув ва ҳавонинг ифлосланиши, чиқиндиларни бошқариш соҳаларида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиши белгиланган эди.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан Марказий ҳамда Ғарбий Осиё ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 17 фоизи Ўзбекистонга тўғри келмоқда. 2023 йилда Ўзбекистонга жами 3,5 миллиард долларга яқин миқдорда 25 та лойиҳа имзоланган.