Самарқандда чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши кураш муҳокама қилинди — батафсил
17:19 14.11.2023 (янгиланди: 18:34 14.11.2023)
© Sputnik / Элина БекназароваНеутешительные прогнозы: в Самарканде обсудили борьбу с опустыниванием и деградацией земель
© Sputnik / Элина Бекназарова
Oбуна бўлиш
БМТ статистик маълумотларига кўра, Марказий Осиёда умумий ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтаётган БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида (CRIC21) дунёда соғлом ва унумдор ерларнинг йўқолиши статистикаси, чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашга йўналтирилган инвестициялар ҳақида сўз борди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбирда БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси бош илмий ходими Баррон Орр ва чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция (UNCCD) ижрочи котиби Иброҳим Тиав иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтди. Улар тадбирда иштирок этаётган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини белгилаб бердилар, шунингдек, янги очиқ маълумотларни эълон қилдилар.
© Sputnik / Элина БекназароваНеутешительные прогнозы: в Самарканде обсудили борьбу с опустыниванием и деградацией земель
© Sputnik / Элина Бекназарова
БМТ статистик маълумотларига кўра, Марказий Осиёда умумий ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. Муаммо минтақа аҳолисининг қарийб 30 фоизига таъсир қилади ва тахминан 80 миллион гектарни ташкил этади.
“UNCCD тарихидаги биринчи очиқ маълумотлар портали бизнинг учрашувимиз арафасида ўз ишини бошлади. Бу бутун дунё бўйлаб соғлом ва унумдор ерларнинг йўқолиши ҳақида аниқ тасаввур беради. Шунинг учун биз Ўзбекистонда ер йўқотилишига барҳам бериш йўлидаги глобал тараққиётни сарҳисоб қилиш учун йиғилдик. Ва бизнинг чақирувимиз аниқ: ернинг деградацияга учраши шошилинч эътиборни талаб қилади”, - деди Иброҳим Тиав.
Бугунги кунда дунёда деградацияга учраган ерларнинг умумий майдони 4,2 миллион квадрат километрни ташкил этади, бу Марказий Осиёнинг бешта давлати: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг умумий майдонидан ошади.
© Sputnik / Элина БекназароваНеутешительные прогнозы: в Самарканде обсудили борьбу с опустыниванием и деградацией земель
© Sputnik / Элина Бекназарова
“Гарчи глобал тенденциялар салбий томонга ўзгариб бораётган бўлса-да, ер деградациясининг нейтрал мувозанатига эришиш масаласида мақсадларни нафақат бажариш, балки ундан ҳам ўтиб кетиш мумкин. Бунга 2030 йилгача миллиардлаб гектар ерларни қайта тиклаш бўйича мавжуд мажбуриятларни амалга оширишни тезлаштириш орқалигина кейинги деградацияни тўхтатиш орқали эришиш мумкин. Бунга эришиш учун молиялаштириш ва ҳаракат ёнма-ён бўлиши керак”, - деди Баррон Орр.
Шу муносабат билан, чўлланиш, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни молиялаштиришга қарийб 5 миллиард доллар сармоя киритилиб, 124 давлатга ушбу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш имконини берди.
© Sputnik / Элина БекназароваНеутешительные прогнозы: в Самарканде обсудили борьбу с опустыниванием и деградацией земель
© Sputnik / Элина Бекназарова
Шунингдек, Марказий Осиёнинг барча давлатлари UNCCD доирасида ер деградациясининг нейтрал мувозанатига эришиш дастурига қўшилгани қайд этилди. Иштирокчи давлатларнинг умумий сони эса 131 тага етди.