Россиянинг "Ozon" интернет-дўкони Ўзбекистонда иш бошлади

© Sputnik / Максим БогодвидЗона упаковки товаров на складе логистического центра Ozon. Архивное фото
Зона упаковки товаров на складе логистического центра Ozon. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2023
Oбуна бўлиш
Энди ўзбекистонликлар Ozon’да товарлар харид қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Россиянинг энг йирик маркетплейсларидан бири "Ozon" Ўзбекистонда сотувни бошлади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати маълум қилди.

“Энди аҳолимиз "Ozon" платформасида турли тоифадаги товарларнинг кенг ассортиментидан танлаб харид қилишлари мумкин бўлади. Бу "Ozon" логистика тармоғининг ривожланиши ва ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилиши муносабати билан амалга ошмоқда”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, 4 октябрь куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро учинчи ҳамкорлик форуми доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Россиянинг "Ozon" маркетплейси билан электрон тижоратни ривожлантириш бўйича меморандум имзолаган эди.
Меморандумга кўра, компания мутахассислари Савдо-саноат палатаси кўмагида маҳаллий тадбиркорлар учун ўқув курсларини ўтказади.
Янгиликлар лентаси
0