Ўзбекистон 2024 йил учун энг яхши саёҳат маскани деб топилди

© Sputnik / Актан ТемиркановТуристы фотографируются на фоне достопримечательностей в Самарканде.
Туристы фотографируются на фоне достопримечательностей в Самарканде.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Лондонда бўлиб ўтаётган "World Travel Mart" халқаро туризм кўргазмасида миллий павильон билан иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Халқаро туризм кўргазмасида "Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани" номинацияси ғолиби бўлди, дея хабар берди “Дунё” АА.
Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган "World Travel Mart" халқаро туризм кўргазмасида миллий павильон билан иштирок этди.
Кўргазмада 2024 йил учун "Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани" номинацияси ғолиби бўлди. Махсус сертификатни Ўзбекистон туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламов қабул қилиб олди.
"Ушбу мукофот Ўзбекистондаги қуйидаги ислоҳотлар учун тақдим этилди: Ўзбекистон бўйлаб воҳадан тортиб воҳагача саёҳатчилар ўтган асрлар давомидаги савдо тармоқларини кузатишда давом этмоқда. Бир пайтлар обод қалъа шаҳарларини боғлаб турган туя карвонлари ўрнини тезюрар темир йўл ва қулай ички рейслар тармоғи эгаллаган бўлсада, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг қадимий маданий марказлари ҳали ҳам Ипак йўли даврини эслатиб туради. Нурота тоғларида жамоатчилик асосидаги туризм ташаббуси ташриф буюрувчиларга чўпон жамоалари ҳаётини кўрсатади", — дейилади хабарда.
Ўзбекистон қишда бориш мумкин бўлган энг машҳур давлатлар қаторидан жой олди
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 7 миллионга етиши кутилмоқда. 2024 йилда эса 10 миллион сайёҳни қабул қилиш режа қилинган.
Октябрь ойида Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йилни UNWTO доирасида Инклюзив туризм йили (алоҳида эҳтиёжли одамлар эркин саёҳат қилишлари мумкин бўлган даврда) деб эълон қилишни таклиф қилди.
Самарқанд сайёҳлик маркази “Silk Road Samarkand”. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2023
ЮНВТО Бош Ассамблеясининг Самарқанддаги 25-сессияси қандай якунланди — натижалар
Янгиликлар лентаси
0