Кексалар учун туризм ойлиги: нуронийлар республика бўйлаб бепул саёҳат қилмоқда

© Самаркандский Фонд НуранийРеспублика бўйлаб 1-30 ноябрь кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилмоқда.
Республика бўйлаб 1-30 ноябрь кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилмоқда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2023
Oбуна бўлиш
Тадбирлар доирасида 68 мингга яқин нуроний саёҳат қилишга улгурди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида 68 мингга яқин нуроний учун саёҳат ташкил этилди. Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистон муҳбирига “Нуроний” жамғармаси матбуот котиби Азизбек Қодиров маълум қилди.
Республика бўйлаб 1-30 ноябрь кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилмоқда. Ойлик доирасида 55 ёшдан ошган аҳоли учун турли қадамжоларга саёҳат, зиёрат ва турли маънавий-маърифий концертлар ташкил этилмоқда.
© Самаркандский Фонд НуранийРеспублика бўйлаб 1-30 ноябрь кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилмоқда.
Мероприятия Месяца старшего туризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2023
Республика бўйлаб 1-30 ноябрь кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида 1 ноябрдан шу кунга қадар 68 мингга яқин нуроний саёҳат қилишга улгурди.
Шундан:
Республика бўйлаб сайёҳатлар - 67 648 нафар нуроний (801 нафари I гуруҳ ногиронлиги бор кексалар);
Ички саёҳатлар - 231 453 нафар нуроний;
Музейларга ташрифлар - 58 411 нафар нуроний.
Қайд этилишича, бу йил жамғарма томонидан туризм ойлигини ўтказиш учун 50 млрд сўм маблағ ажратилди.
“Айнан кексаларнинг республика бўйлаб саёҳати учун замонавий ва қулай автобуслар бириктирилган. Уларнинг озиқ-овқат, ётоқхона, музей ва бошқа жойларга ташрифлари харажатлари ҳам жамғарма томонидан тўланмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир автобуслар тиббиёт ходимлари томонидан назоратга олинган. Соғлиғида муаммоси бўлган нуронийларга жойида тез ёрдам кўрсатилади”, — деди Азизбек Қодиров.
© Самаркандский Фонд НуранийРеспублика бўйлаб 1-30 ноябрь кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилмоқда.
Мероприятия Месяца старшего туризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2023
Республика бўйлаб 1-30 ноябрь кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилмоқда.
Жамғарма томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Жисмоний нуқсонга эга бўлган нуронийлар учун 579 та ногиронлик аравачаси, 604 та эшитиш мосламаси, 309 та қўлтиқтаёқ ва 713 та ҳасса тарқатилди;
I гуруҳ ногиронлиги бўлган 4 750 нафар кексалар, 2 216 нафар якка-ёлғиз кексалар, 3 857 нафар уйида ётиб қоган кексалар ҳамда 2 731 нафар шифохонада даволанаётган кексалар ҳолидан хабар олинди;
2 907 нафар нуронийнинг уйларида ҳашарлар ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0