https://sputniknews.uz/20231113/xotin-qizlarni-ish-bilan-taminlagan-tadbirkorlarga-davlat-granti-ajratiladi--40968963.html
Хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга давлат гранти ажратилади
Хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга давлат гранти ажратилади
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу грантни олиш истагида бўлган тадбиркорлар 2023 йил 25 ноябрга қадар ўз лойиҳаларини МФЙга тақдим этишлари керак. Лойиҳалар 28 ноябргача туман-шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан низом талабларига мувофиқлиги кўриб чиқилади ва 30 ноябрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига давлат гранти ажратилиши сўралган буюртманома юборилади. Лойиҳалар 15 декабрга қадар Республика комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Комиссия қарорига кўра 2023 йил 20 декабрга қадар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан навбатдаги давлат гранти ажратилади.
2023-11-13T17:42+0500
2023-11-13T17:42+0500
2023-11-13T18:34+0500
жамият
аёллар
хотин-қизлар
иш
янги иш ўринлари
тадбиркор
маҳалла
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/13/21435630_0:0:1110:624_1920x0_80_0_0_c2d91a9e22ef81160c1760d546e0c13e.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Хотин-қизларни иш билан таъминлаганлик учун тадбиркорларга давлат гранти ажратилади. Бу ҳақида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди. Бунда ҳар бир ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш ва иш билан таъминланган ҳар бир хотин-қиз учун 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилади. Ушбу грантни олиш истагида бўлган тадбиркорлар 2023 йил 25 ноябрга қадар ўз лойиҳаларини МФЙга тақдим этишлари керак. Лойиҳалар 28 ноябргача туман-шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан низом талабларига мувофиқлиги кўриб чиқилади ва 30 ноябрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига давлат гранти ажратилиши сўралган буюртманома юборилади. Лойиҳалар 15 декабрга қадар Республика комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Комиссия қарорига кўра 2023 йил 20 декабрга қадар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан навбатдаги давлат гранти ажратилади.Танловнинг зарурий талаблари ва грант маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси расмий веб-сайти орқали ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 650-сонли қарори орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/13/21435630_115:0:947:624_1920x0_80_0_0_9cc24c352c547e0aa9a7a040cabf1ade.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хотин-қизлар иш билан таъминлаган тадбиркорлар давлат гранти
хотин-қизлар иш билан таъминлаган тадбиркорлар давлат гранти
Хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга давлат гранти ажратилади
17:42 13.11.2023 (янгиланди: 18:34 13.11.2023) Ҳар бир иш билан таъминланган хотин-қиз учун тадбиркорга 3 миллион сўмдан грант маблағлари ажратилади.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Хотин-қизларни иш билан таъминлаганлик учун тадбиркорларга давлат гранти ажратилади. Бу ҳақида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева
маълум қилди.
"Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий лойиҳа учун, навбатдаги давлат гранти ажратилишини эълон қилади", - дейилади хабарда.
Бунда ҳар бир ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш ва иш билан таъминланган ҳар бир хотин-қиз учун 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилади.
Ушбу грантни олиш истагида бўлган тадбиркорлар 2023 йил 25 ноябрга қадар ўз лойиҳаларини МФЙга тақдим этишлари керак. Лойиҳалар 28 ноябргача туман-шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан низом талабларига мувофиқлиги кўриб чиқилади ва 30 ноябрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига давлат гранти ажратилиши сўралган буюртманома юборилади.
Лойиҳалар 15 декабрга қадар Республика комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Комиссия қарорига кўра 2023 йил 20 декабрга қадар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан навбатдаги давлат гранти ажратилади.
Танловнинг зарурий талаблари ва грант маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси расмий веб-сайти орқали ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 650-сонли қарори орқали батафсил маълумот олиш мумкин.