Тошкент метросида поезд "Алишер Навоий" бекатида тўхтаб қолди

© Sputnik / Актан ТемиркановСтанция метро Алишера Навои
Станция метро Алишера Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2023
Oбуна бўлиш
"Алишер Навоий" бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тошкент метросида поезд "Алишер Навоий" бекатида тўхтаб қолди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкент метрополитенининг ҳолат юзасидан билдирган расмий муносабатига кўра, соат тахминан 09:15 лар атрофида Ўзбекистон йўналишининг "Алишер Навоий" бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.
Бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби тоннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.

“Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида ортидаги 39-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган”, — дейилади хабарда.

Ҳозир йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0