Россияга туристик мақсадларда қанча Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрган?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари Россияга нафақат меҳнат қилиш учун, балким дам олиш мақсадларида ҳам ташриф буюришади. Батафсил инфографикамизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Статистика агентлиги 2023 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон фуқароларининг Россияга сафарига оид статистик маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, 2023 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистондан жами 334 096* нафар фуқароси Россияга ташриф буюрган. Уларнинг 167 минг нафари сайёҳлик мақсадида, 101 минг нафари қариндошларини кўриш мақсадида ва 52 минг нафари дам олиш мақсадида.
* Юқоридаги рақамлар ишлаш мақсадида Россияга ташриф буюрган фуқароларни ҳисобга олмайди.
Янгиликлар лентаси
0