https://sputniknews.uz/20231113/rossiya-prezidenti-saylovi-40974882.html
Россияда президент сайлови 17 мартга белгиланиши мумкин - ОАВ
Россияда президент сайлови 17 мартга белгиланиши мумкин - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Конституцияга кўра, президентлик сайловлари Федерация Кенгаши томонидан белгиланади. Парламентнинг юқори палатаси тегишли қарорни овоз бериш кунигача 90 кундан кечиктирмай қабул қилиши керак. Россияда президент сайлови келаси йили бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси ҳали бошланмаган, Владимир Путин эса бу лавозимга ўз номзодини қўйиш ниятини борлигини ҳозирча маълум қилмаган.
2023-11-13T19:31+0500
2023-11-13T19:31+0500
2023-11-13T19:31+0500
россия
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0d/40975017_0:245:2772:1804_1920x0_80_0_0_d9caa03e2e6df823f271350426b069e0.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши президент сайлови санасини бир ойдан сўнг белгилаши мумкин. 2024 йилнинг 17 март овоз бериш куни этиб белгиланиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новости парламентдаги манбасига таянган ҳолда ёзмоқда.Конституцияга кўра, президентлик сайловлари Федерация Кенгаши томонидан белгиланади. Парламентнинг юқори палатаси тегишли қарорни овоз бериш кунигача 90 кундан кечиктирмай қабул қилиши керак.Россияда президент сайлови келаси йили бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси ҳали бошланмаган, Владимир Путин эса бу лавозимга ўз номзодини қўйиш ниятини борлигини ҳозирча маълум қилмаган.Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, сайловда ҳозирги давлат раҳбари билан кимдир рақобатлаша олиши даргумон. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда жамиятнинг президент атрофида мисли кўрилмаган бирлашуви шароитида Путин “мутлақо етакчи сиёсатчи” ҳисобланади. Песковнинг таъкидлашича, бу “ҳеч ким рад эта олмайдиган ҳақиқат”.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0d/40975017_21:0:2752:2048_1920x0_80_0_0_acaefbffcb105a1c03e453935527b6ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия президент сайлови 2024 номзодлар владимир путин
россия президент сайлови 2024 номзодлар владимир путин
Россияда президент сайлови 17 мартга белгиланиши мумкин - ОАВ
Россияда президент сайлови келаси йили бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси ҳали бошланмаган.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши президент сайлови санасини бир ойдан сўнг белгилаши мумкин. 2024 йилнинг 17 март овоз бериш куни этиб белгиланиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новости парламентдаги манбасига таянган ҳолда
ёзмоқда. “Федерация Кенгаши 13 декабрдаги йиғилишида Россияда президент сайлови санасини эълон қилиши мумкин”, – маълум қилган агентликка манба.
Конституцияга кўра, президентлик сайловлари Федерация Кенгаши томонидан белгиланади. Парламентнинг юқори палатаси тегишли қарорни овоз бериш кунигача 90 кундан кечиктирмай қабул қилиши керак.
Россияда президент сайлови келаси йили бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси ҳали бошланмаган, Владимир Путин эса бу лавозимга ўз номзодини қўйиш ниятини борлигини ҳозирча маълум қилмаган.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, сайловда ҳозирги давлат раҳбари билан кимдир рақобатлаша олиши даргумон. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда жамиятнинг президент атрофида мисли кўрилмаган бирлашуви шароитида Путин “мутлақо етакчи сиёсатчи” ҳисобланади. Песковнинг таъкидлашича, бу “ҳеч ким рад эта олмайдиган ҳақиқат”.