https://sputniknews.uz/20231113/bat-rossiyadagi-aktivlarini-abu-dabi-kompaniyasi-nazoratiga-otkazdi-40967449.html
BAT Россиядаги активларини Абу-Даби компанияси назоратига ўтказди
BAT Россиядаги активларини Абу-Даби компанияси назоратига ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
BAT Россия ва Беларусдаги бизнесини сотиши оқибатида тахминан 1,2 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди. 13.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-13T15:46+0500
2023-11-13T15:46+0500
2023-11-13T15:55+0500
россия
бизнес
тамаки маҳсулотлари
иқтисод
санкция
санкциялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/07/38668951_0:79:3000:1767_1920x0_80_0_0_74be2f28b8a40f29f753abcefa78cdc2.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. "British American Tobacco" (BAT) ўзининг Россиядаги активларини Абу-Дабида рўйхатга олинган компания назоратига ўтказди. Янги компания таъсисчилари орасида собиқ "BAT Russia"нинг топ-менежерлари ҳам бор. РИА Новости хабарига асосан. Илгари Фарук Енер BATнинг Россия, Марказий Осиё ва Беларус субрегиони бўйича бош директори, Барвин эса давлат органлари билан алоқалар бўлимига раҳбарлик қилган.Сентябрь ойи ўрталарида "British American Tobacco" компаниялар гуруҳи Россия ва Беларусда ўз бизнесини сотишни якунлаганини эълон қилган эди. Янги компания "ITMS Group" деб номланишини ва ҳозирда Россияда қўлланилаётган BATнинг барча савдо белгилари бизнес сотилгандан кейин маҳаллий корхонанинг мулкига айланиши маълум қилинган эди. Компания ўтган йилнинг март ойида Россиядаги фаолиятини тўхтатиш режасини эълон қилган эди. Кейин, июль ойида у Россияни тарк этиш жараёни туфайли унинг йўқотишлари аллақачон 957 миллион фунт стерлингни (тахминан 1,2 миллиард доллар) ташкил этгани ҳақида хабар берди. Ва компания жорий йилнинг февраль ойида йил охиригача Россия ва Беларус бизнесини сотишни тўлиқ якунлаш ниятини эълон қилди."British American Tobacco" "Philip Morris International"дан сўнг дунёдаги иккинчи йирик тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компания. Бугунги кунда BAT "Lucky Strike", "Pall Mall", "Kent, Dunhill" каби брендлар остида тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/07/38668951_389:0:2745:1767_1920x0_80_0_0_dc63bb52de63862845dce60563759f8a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, бизнес, тамаки маҳсулотлари, иқтисод, санкция, санкциялар
россия, бизнес, тамаки маҳсулотлари, иқтисод, санкция, санкциялар
BAT Россиядаги активларини Абу-Даби компанияси назоратига ўтказди
15:46 13.11.2023 (янгиланди: 15:55 13.11.2023) BAT Россия ва Беларусдаги бизнесини сотиши оқибатида тахминан 1,2 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. "British American Tobacco" (BAT) ўзининг Россиядаги активларини Абу-Дабида рўйхатга олинган компания назоратига ўтказди. Янги компания таъсисчилари орасида собиқ "BAT Russia"нинг топ-менежерлари ҳам бор. РИА Новости хабарига асосан.
Шундай қилиб, кўчирмага кўра, БАТ-СПб ва МУМТ компаниянинг собиқ тузилмалари Абу-Дабида рўйхатдан ўтган "BFI Holding"га тегишли. Шу билан бирга, Абу Дабида рўйхатга олинган холдинг асосчилари Олег Барвин, Андрей Осаволюк, Фарук Енер, Сергей Кудинов ва Елена Заварзиналар.
Илгари Фарук Енер BATнинг Россия, Марказий Осиё ва Беларус субрегиони бўйича бош директори, Барвин эса давлат органлари билан алоқалар бўлимига раҳбарлик қилган.
Сентябрь ойи ўрталарида "British American Tobacco" компаниялар гуруҳи Россия ва Беларусда ўз бизнесини сотишни якунлаганини эълон қилган эди. Янги компания "ITMS Group" деб номланишини ва ҳозирда Россияда қўлланилаётган BATнинг барча савдо белгилари бизнес сотилгандан кейин маҳаллий корхонанинг мулкига айланиши маълум қилинган эди.
"ITMS Group" эгаси "BFI Holding Limited" ҳисобланади. Бу россиялик инвесторлар консорциуми ва компаниянинг топ-менежментидир. Консорциум вакилларидан ҳеч бири глобал BAT гуруҳи ходимлари эмас", - дея изоҳ берди "ITMS" матбуот хизмати РИА Новостига.
Компания ўтган йилнинг март ойида Россиядаги фаолиятини тўхтатиш режасини эълон қилган эди. Кейин, июль ойида у Россияни тарк этиш жараёни туфайли унинг йўқотишлари аллақачон 957 миллион фунт стерлингни (тахминан 1,2 миллиард доллар) ташкил этгани ҳақида хабар берди. Ва компания жорий йилнинг февраль ойида йил охиригача Россия ва Беларус бизнесини сотишни тўлиқ якунлаш ниятини эълон қилди.
"British American Tobacco" "Philip Morris International"дан сўнг дунёдаги иккинчи йирик тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компания. Бугунги кунда BAT "Lucky Strike", "Pall Mall", "Kent, Dunhill" каби брендлар остида тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаради.