Тошкентдаги 96% биноларда иссиқлик таъминоти ишга туширилди

© Veolia Energy TashkentСотрудники тепловой компании Veolia Energy Tashkent.
Сотрудники тепловой компании Veolia Energy Tashkent. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда иссиқлик таъминотини босқичма-босқич улаш бўйича ҳозирда вазият қандай эканлиги маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкентдаги 96% биноларда иссиқлик таъминоти ишга туширилди, дея хабар берди Veolia Energy Tashkent.
Қайд этилишича, 11 ноябрь соат 16:00 ҳолатига кўра, 1 852 та ижтимоий объектдан 1 778 тасида иссиқлик таъминоти ишга туширилди. Бу умумий биноларнинг 96% ташкил этади.
Шунингдек, 8 900 та бинодан 8 615 та турар-жой биноларида иссиқлик таъминоти йўлга қўйилди, бу умумий биноларнинг 97% ташкил этади.
“Қолган бинолар иситиш тизимига уланиш босқичида”, — дейилади хабарда.
Хабарда уйда иссиқ сув таъминоти ёки иссиқлик таъминоти бўлмаса, дастлаб уй ичидаги иситиш тизимларига масъул бўлган уй бошқарувчи компанияларга мурожаат қилиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланган.
Янгиликлар лентаси
0