Эрдоған Туркия Ғазодаги вазият юзасидан “Европа Иттифоқи тузоғига” тушмаслигини айтди
“Биз, Туркия, Европа Иттифоқининг бу тузоғига туша олмаймиз. Европа Иттифоқи Исроил қирғинида инсоният шарафини кўрганми ва буни ҳурмат қиладими? Афсуски, шу пайтгача Европа Иттифоқига аъзо бирорта давлатнинг аниқ позицияни эгаллаганини кўрмадим. Улар эндигина гапира бошлашди. Мисол учун, Макроннинг сўнгги баёнотлари (Эммануэл, Франция президенти). Лекин қизиқ: Германия президенти ҳам, бош вазири ҳам қандай позицияни эгаллайди? Биз буни Германияга ташрифимиз чоғида янада аниқроқ кўрамиз. Аммо улар томонидан ҳали ҳам аниқлик йўқ. Европанинг фикрича, ким халқаро ҳуқуқни бузаётгани жуда муҳим. Ҳозирча Европа Иттифоқидаги ёндашув, афсуски, бизнинг ёндашувимизга тўғри келмайди”, — деди у журналистларга Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммити бўлиб ўтган Ар-Риёддан қайтгач.