https://sputniknews.uz/20231112/arab-davlatlari-isroil-tinchlik-ornatish-sharti-40935120.html
Араб давлатлари Исроил билан тинчлик ўрнатиш шартини илгари суришди
Араб давлатлари Исроил билан тинчлик ўрнатиш шартини илгари суришди
Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони Ғазо секторидаги кескин вазиятни муҳокама қилиш учун араб ва мусулмон етакчилари билан қўшма навбатдан ташқари саммитга мезбонлик қилди.
2023-11-12T10:46+0500
2023-11-12T10:46+0500
2023-11-12T10:46+0500
дунёда
дунё янгиликлари
фаластин
исроил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/182/49/1824982_0:238:2795:1810_1920x0_80_0_0_8c39377a25f2ffbf2b7ec21b64d4c39e.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Араб давлатлари Исроил билан тинчлик ўрнатиш барча Фаластин ва араб ерларини босиб олишни тугатиш шарти деб атади. Бу ҳақида шанба куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган араб-ислом саммити қарорида айтилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Шанба куни Саудия Арабистони Ғазо секторидаги кескин вазиятни муҳокама қилиш учун араб ва мусулмон етакчилари билан қўшма навбатдан ташқари саммитга мезбонлик қилди."Саммитда араб ва мусулмон давлатлари аниқ позициясини билдиришди: Ғазо секторидаги уруш зудлик билан тугатилиши, инсонпарварлик ёрдами етказилиши таъминланиши, мустақил Фаластин давлати яратилмай туриб тинчлик ўрнатилиши мумкин эмас. Биз бошқа ҳеч нарса ҳақида гапира олмаймиз", — деди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон.Саммит иштирокчилари Шарқий Қуддус билан бирга бу ҳудудларни мустақил Фаластин давлати таркибига киритиш зарурлигини таъкидлаб, Ғазо секторининг Ғарбий соҳилдан ажратилишига ҳам қарши чиқишди.
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/182/49/1824982_32:0:2763:2048_1920x0_80_0_0_b16e4932d29ef82bfa39cd14fd85682d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саудия арабистони ғазо сектори саммит араб давлатлари исроил тинчлик
саудия арабистони ғазо сектори саммит араб давлатлари исроил тинчлик
Араб давлатлари Исроил билан тинчлик ўрнатиш шартини илгари суришди
Саудия Арабистони Ғазо секторидаги кескин вазиятни муҳокама қилиш учун араб ва мусулмон етакчилари билан қўшма навбатдан ташқари саммитга мезбонлик қилди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Араб давлатлари Исроил билан тинчлик ўрнатиш барча Фаластин ва араб ерларини босиб олишни тугатиш шарти деб атади. Бу ҳақида шанба куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган араб-ислом саммити қарорида айтилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Шанба куни Саудия Арабистони Ғазо секторидаги кескин вазиятни муҳокама қилиш учун араб ва мусулмон етакчилари билан қўшма навбатдан ташқари саммитга мезбонлик қилди.
"Саммитда араб ва мусулмон давлатлари аниқ позициясини билдиришди: Ғазо секторидаги уруш зудлик билан тугатилиши, инсонпарварлик ёрдами етказилиши таъминланиши, мустақил Фаластин давлати яратилмай туриб тинчлик ўрнатилиши мумкин эмас. Биз бошқа ҳеч нарса ҳақида гапира олмаймиз", — деди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон.
“Исроил билан тинчлик ўрнатиш ва у билан нормал муносабатлар ўрнатишнинг асосий шарти унинг барча Фаластин ва араб ерларини босиб олишини тугатишдир, шунингдек, 1967 йил 4 июндаги пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган Фаластин давлатининг тўлиқ суверенитети билан мустақиллигининг тимсолидир ва Фаластин халқининг музокарага учрамайдиган ҳуқуқларини амалга ошириш”, —дейилади саммит якунлари бўйича ҳужжатда.
Саммит иштирокчилари Шарқий Қуддус билан бирга бу ҳудудларни мустақил Фаластин давлати таркибига киритиш зарурлигини таъкидлаб, Ғазо секторининг Ғарбий соҳилдан ажратилишига ҳам қарши чиқишди.