Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиада лицензиясини қўлга киритди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишСтрельба из лука
Стрельба из лука - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2023
Oбуна бўлиш
Аёллар ўртасида яккалик дастурида баҳс олиб борган Зиёдахон Абдусатторова финалгача етиб бориб, Олимпиада иштирокчисига айланди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Аёллар ўртасида яккалик дастурида баҳс олиб борган Зиёдахон Абдусатторова финалгача етиб бориб, Олимпиада иштирокчисига айланди. Регламентга кўра, яккалик йўналишида ўтаётган ушбу турнирда финалчилар Париж-2024 йўлланмасига эга бўлишади.
© НОК УзбекистанаЗиёдахон Абдусатторова дошла до финала состязаний и стала обладательницей лицензии Париж-2024.
Зиёдахон Абдусатторова дошла до финала состязаний и стала обладательницей лицензии Париж-2024. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2023
Зиёдахон Абдусатторова дошла до финала состязаний и стала обладательницей лицензии Париж-2024.
Шу тариқа, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0