Иорданиядаги мусобақада қатнашган ўзбекистонлик таэквондочиларнинг барчаси медалли бўлди

© НОК УзбекистанаТаэквондисты Узбекистана завоевали 5 медалей на турнире в Иордании.
Таэквондисты Узбекистана завоевали 5 медалей на турнире в Иордании. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2023
Oбуна бўлиш
Иккинчи кун баҳсларида Шуҳрат Салаев -80 кг, Светлана Осипова эса +73 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Иорданиянинг Амман шаҳрида ташкил этилган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун мусобақасида ўз иштирокини якунлади. Унда қатнашган 5 нафар ўзбекистонлик спортчиларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Иккинчи кун баҳсларида Шуҳрат Салаев -80 кг, Светлана Осипова эса +73 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, спортчилар мазкур мусобақада 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медаль:
-74 кг: Жасурбек Жайсунов;
-87 кг: Никита Рафалович.
Бронза медаль:
-62 кг: Феруза Содиқова;
+73 кг: Светлана Осипова;
-80 кг: Шуҳрат Салаев.
Сборная Узбекистана по таэквондо WT успешно стартовала на крупном турнире за Кубок Президента Всемирной федерации таэквондо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Ўзбекистонлик таэквондочилар Иорданияда шоҳсупага кўтарилди
Янгиликлар лентаси
0