Украина АҚШ туфайли Россия билан тинчлик шартномасини имзоламаган – Орбан

© Sputnik / Генеральное консульство РФ в Стамбуле / Медиабанкка ўтишПереговоры России и Украины в Стамбуле
Переговоры России и Украины в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Oбуна бўлиш
Венгрия бош вазири “Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер илгари айтган сўзлар”ини дипломатик ҳамжамият яхши билишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Венгрия 2022 йилнинг март ойида Украинанинг Истанбулда Россия билан тинчлик шартномаси лойиҳасини АҚШ буйруғи билан имзоламаганини билади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан “Kossuth” радиоси эфирида маълум қилди.

“Биз турли ҳисоботлар ва разведка манбаларидан биламизки, ҳақиқатан ҳам 2022 йилда ёпиқ музокаралар бўлиб ўтган Истанбулда украиналиклар АҚШ кўрсатмаси билан имзо чекмаган келишув бўлган” — деди Орбан. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, “Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер илгари айтган сўзлар”ини дипломатик ҳамжамият яхши билади, яъни Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик келишуви Вашингтон босими туфайли амалга ошмаган.
Германия расмийлари буни расман тасдиқламаган.
Москва сулҳга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказишни қонун даражасида тақиқлаган.
Аввалроқ Кремль Украинадаги вазиятнинг тинч йўналишда ҳал бўлиши учун ҳозирда ҳеч қандай шарт-шароит йўқлигини, энди фақат ҳарбий йўл билан амалга оширилиши мумкин бўлган махсус операция мақсадларига эришиш Россия раҳбарияти учун мутлақ устувор вазифа сифатида кўрилаётганини таъкидлаган эди.
Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, “де-факто вазият ва янги воқеликни ҳисобга олган ҳолда Москванинг барча талаблари ҳаммага маълум” вазият тинч йўналишга ўтиши мумкин.
Кейинроқ Владимир Путин агар Украина музокара жараёнини истаса, “кўр-кўрона имо-ишоралари керак эмас”, музокараларни тақиқловчи фармонни бекор қилиш кераклигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон можарони тинч йўл билан ҳал қилишга қарши бўлмаган, бунда ўзи учун хавфсизлик кафолатларига эга бўлиши керак.
 Виктор Орбан, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Украина Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларга тайёр эмас – Орбан
Янгиликлар лентаси
0