Россия Ғазо аҳолиси учун тўртинчи инсонпарварлик ёрдамини жўнатди - видео
12:49 10.11.2023 (янгиланди: 17:57 10.11.2023)
Oбуна бўлиш
Бу галги инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат маҳсулотлари, шахсий гигиена воситалари, ихчам печлар ва қалин ёпинғичлардан иборат.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти Ғазо сектори аҳолиси учун мўлжалланган 25 тонна навбатдаги инсонпарварлик ёрдами билан Қозон аэропортидан учиб кетди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Бу галги инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат маҳсулотлари, шахсий гигиена воситалари, ихчам печлар ва қалин ёпинғичлардан иборат. Ёрдам Мисрга олиб борилади ва Миср Қизил ярим ой жамияти вакилларига топширилади. Улар ўз навбатида уни Ғазо аҳолисига тарқатиб беради.
Бу Россия Ғазо аҳолисига юборган тўртинчи инсонпарварлик ёрдамидир. Ёрдамни юборишни мамлакат президенти Владимир Путин топширган. Россия Ғазо аҳолиси учун 19 октябрь куни 27 тонна, 3 ноябрь куни 28 тонна, 5 ноябрь куни 60 тонна инсонпарварлик ёрдамини жўнатган эди. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, кўрпа-тўшак ва шахсий гигиена воситаларидан иборат эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Фаластин халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион доллар ажратган.