https://sputniknews.uz/20231110/qirgiziston-talim-va-fan-vaziri-toshkentdagi-mttga-tashrif-buyurdi-40898493.html
Қирғизистон таълим ва фан вазири Тошкентдаги МТТга ташриф буюрди
Қирғизистон таълим ва фан вазири Тошкентдаги МТТга ташриф буюрди
Sputnik Ўзбекистон
Кендирбоева Ўзбекистоннинг мактабгача таълим тизимини қамраб олиш, кадрлар тайёрлаш, рақамлаштириш борасидаги тажрибасини Қирғизистонда энг яхши амалиётлар намунаси сифатида ўрганиш ва жорий этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
2023-11-10T14:41+0500
2023-11-10T14:41+0500
2023-11-10T15:47+0500
жамият
ўзбекистон
қирғизистон
мактабгача таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0a/40899125_0:76:1204:753_1920x0_80_0_0_f3536a2ba832d7667e50a1cb10210a10.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Қирғизистон таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбоева Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати хабар берди. Ташриф “Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши” Халқаро форуми доирасида амалга оширилди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон мактабгача таълим агентлиги директори Агриппина Шин билан учрашув давомида томонлар идоралар ўртасида тажриба алмашиш бўйича кейинги чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.Ташриф якунида томонлар юқоридаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада оширишга келишиб олдилар.Маълумот учун, “Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши” Халқаро форуми 9 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтди. У Бутунжаҳон болалар куни ва БМТнинг 2023 йилги иқлим ўзгариши бўйича конференциясига бағишланган. Форум болалар ва ёшларнинг иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига қарши курашдаги роли, шу жумладан экологик таълимни тарғиб қилишнинг аҳамиятига бағишланган.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/0a/40899125_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c9e9873fcac7f9cb6f7d5d735dc99527.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон таълим ва фан вазири тошкентдаги мттга ташриф буюрди
қирғизистон таълим ва фан вазири тошкентдаги мттга ташриф буюрди
Қирғизистон таълим ва фан вазири Тошкентдаги МТТга ташриф буюрди
14:41 10.11.2023 (янгиланди: 15:47 10.11.2023) Кендирбоева Ўзбекистоннинг мактабгача таълим тизимини қамраб олиш, кадрлар тайёрлаш, рақамлаштириш борасидаги тажрибасини Қирғизистонда энг яхши амалиётлар намунаси сифатида ўрганиш ва жорий этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Қирғизистон таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбоева Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати
хабар берди. Ташриф “Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши” Халқаро форуми доирасида амалга оширилди.
Ташриф доирасида Қирғизистон томони мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишди, хусусан, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш дастурлари, болалар таомланишини ташкил этиш, шунингдек, тизимда кадрлар тайёрлаш бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон мактабгача таълим агентлиги директори Агриппина Шин билан учрашув давомида томонлар идоралар ўртасида тажриба алмашиш бўйича кейинги чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
Кендирбоева Ўзбекистоннинг мактабгача таълим тизимини қамраб олиш, кадрлар тайёрлаш, рақамлаштириш борасидаги тажрибасини Қирғизистонда энг яхши амалиётлар намунаси сифатида ўрганиш ва жорий этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Ташриф якунида томонлар юқоридаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада оширишга келишиб олдилар.
Маълумот учун, “Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши” Халқаро форуми 9 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтди. У Бутунжаҳон болалар куни ва БМТнинг 2023 йилги иқлим ўзгариши бўйича конференциясига бағишланган. Форум болалар ва ёшларнинг иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига қарши курашдаги роли, шу жумладан экологик таълимни тарғиб қилишнинг аҳамиятига бағишланган.