Ўзбекистон Туркий давлатлар универсиадаси ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

© пресс-служба министерство молодёжной политики и спортаЎзбекистон делегацияси II Туркий давлатлар универсиадаси ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
Ўзбекистон делегацияси II Туркий давлатлар универсиадаси ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси 15 та олтин, 11 та кумуш, 10 та бронза медали билан биринчи ўринни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси II Туркий давлатлар универсиадаси ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказилган II Туркий давлатлар универсиадаси ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 15 та олтин, 11 та кумуш, 10 та бронза медали билан биринчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Венгриядан 450 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Улар спортнинг етти тури: стол тенниси, шахмат, волейбол, футзал, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураши бўйича баҳслашди.
Янгиликлар лентаси
0