https://sputniknews.uz/20231110/osimliklarni-himoya-qilish-togrisidagi-qonun-40911862.html
“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун имзоланди – тафсилотлар
“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун имзоланди – тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти 9 ноябрь куни “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.
2023-11-10T18:55+0500
2023-11-10T18:55+0500
2023-11-10T18:55+0500
жамият
ноёб ўсимлик
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1b/34333823_0:35:1280:755_1920x0_80_0_0_265755e07bee0b7053b286c7a1d14e32.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти 9 ноябрь куни “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.Рўйхатга олиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) томонидан ўтказилган синовлар натижалари асосида амалга оширилади.Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари 5 йил муддатга рўйхатга олинади.Рўйхатга олиш учун синовларни ўтказиш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак.Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказилмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини 1 йилгача муддатда тажриба тариқасида қўллашга йўл қўйилади.Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус омборхоналарда ёки махсус хоналарда сақлашга йўл қўйилади. Уларни махсус идишсиз сақлаш тақиқланади.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1b/34333823_131:0:1268:853_1920x0_80_0_0_03ed7de1cae2ca208d2dec91e3000a7d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун
ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун
“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун имзоланди – тафсилотлар
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти 9 ноябрь куни “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни
имзолади. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.
Рўйхатга олиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) томонидан ўтказилган синовлар натижалари асосида амалга оширилади.
Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари 5 йил муддатга рўйхатга олинади.
Рўйхатга олиш учун синовларни ўтказиш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказилмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини 1 йилгача муддатда тажриба тариқасида қўллашга йўл қўйилади.
Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус омборхоналарда ёки махсус хоналарда сақлашга йўл қўйилади. Уларни махсус идишсиз сақлаш тақиқланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.