“Йил талабаси” танлови эълон қилинди — иштирок этиш шартлари ва мукофот

© Unsplash / John SchnobrichКомпьютер қаршисидаги талабалар
Компьютер қаршисидаги талабалар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Танловда 2-, 3-, 4-босқич талабалари иштирок этиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази “Йил талабаси” танловини эълон қилди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Танловда олий таълим муассасасида узлуксиз (академик таътилсиз) кундузги таълим шаклида ўқиб келаётган 2, 3, 4-босқич талабалари иштирок этиши мумкин. Мазкур танловда олдинги йилларда иштирок этиб 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган талабаларнинг қайта иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Танловда қуйидаги 7 та номинация бўйича ғолиблар аниқланади:
Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси;
Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси;
Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси;
Йилнинг энг фаол спортчи талабаси;
Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси (рангтасвир, графика, дизайн, амалий санъат, ҳайкалтарошлик бўйича);
Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси;
Йилнинг энг фаол тадбиркор талабаси (хотин-қизлар учун).
Танлов номинациялари бўйича биринчи ОТМ босқичида юқори ўринларни эгаллаган ғолиблар олий таълим муассасасининг фахрий ёрлиғи ва тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 8, 6 ва 4 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Республика босқичи эса ноябрь ойида ташкил этилади. Ушбу босқич ғолиблари вазирлик дипломи, махсус статуэтка ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1-ўрин 15 баравари, 2-ўрин 10 баравари ва 3-ўрин 8 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Ҳужжатлар олий таълим муассасаларининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари томонидан қабул қилинади. Иштирок этиш учун ўз олийгоҳ масъулларига мурожаат қилиш керак.
Янгиликлар лентаси
0