Тошкентдан Мадинага учадиган рейс бекор қилинди

© “Uzbekistan airports” “Panorama Airways” авиакомпанияси Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича бир нечта рейсларни вақтинча бекор қилди
“Panorama Airways” авиакомпанияси Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича бир нечта рейсларни вақтинча бекор қилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Хусусан, бугун, 9 ноябрдаги 5P-361/362 ва 5P-363/364 рейслари бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. “Panorama Airways” авиакомпанияси Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича бир нечта рейсларни вақтинча бекор қилди. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” хабар берди.
Хусусан, бугун, 9 ноябрдаги 5P-361/362 ва 5P-363/364 рейслари бекор қилинди.
Соат 11:00 ҳолатига маҳаллий авиаташувчининг 5P-363 рейсини амалга ошираётган самолёт техник сабабларга кўра Мадина аэропортида турибди. Тошкентдан парвоз аввалига кечиктирилган эди, бироқ эрталабдан у авиакомпания томонидан расман бекор қилинган.
Ушбу рейснинг 246 нафар йўловчиси Тошкент аэропортида 12 соат кутишдан сўнг “Panorama Airways” вакиллари томонидан меҳмонхоналарга жойлаштирилди.
Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақида маълумот олиш учун “Panorama Airways” вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади.
Янгиликлар лентаси
0