Тошкентда болалар ва ўсмирларнинг экологик таълимига оид халқаро форум бошланади

© Пресс-служба Министерства дошкольного образования УзбекистанаВоспитанники детских садов в Ташкенте. Архивное фото
Воспитанники детских садов в Ташкенте. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда "Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши" халқаро форуми ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда болалар ва ўсмирларнинг экологик таълимига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади. Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Тошкентда "Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши" халқаро форуми ўтказилади.
Тадбир "Замин" халқаро жамоат фонди томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида Бутунжаҳон болалар куни ва БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конвенсия иштирокчилари конференсияси (COP-28) муносабати билан ташкил этилади.
“Форумдан мақсад болалар ва ёшларнинг иқлим ўзгариши салбий оқибатларига қарши курашишдаги ўрнини экологик таълимни илгари суриш орқали эътироф этишдир”, —дейилади хабарда.
Маълумот учун, 1-5 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида COP-28га бағишланган Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи ташкил этилганди.
COP-28— Иқлим ўзгариши бўйича конвенция иштирокчилари конференцияси 30 ноябрь - 12 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0