Тошкент аэропортида валюта айирбошлаш шохобчалари кўпайди

© Uzbekistan AirportsТошкент аэропортида валюта айирбошлаш шохобчалари кўпайди
Тошкент аэропортида валюта айирбошлаш шохобчалари кўпайди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахт аэропортида йўловчилар доллар, евро, инглиз фунт стерлинги, швейцария франки, япон иенаси, рубль, қозоқ тенгесини ўзбек сўмларига алмаштиришлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Тошкент аэропортида валюта айирбошлаш шохобчалари кўпайди, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".
Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминалида қўшимча валюта айирбошлаш шохобчаси очилди. Иккинчи нуқта терминалга киришда, багажларни ўраш пункти ёнида жойлашган. Биринчи нуқта олдинги жойида — терминалнинг қарама-қарши тарафида VIP ва CIP заллари ёнида қўйилди.

"Пойтахт аэропортида йўловчилар доллар, евро, инглиз фунт стерлинги, швейцария франки, япон иенаси, рубль, қозоқ тенгесини ўзбек сўмларига алмаштиришлари мумкин", — дейилади хабарда.

Иккала айирбошлаш шохобчалари ҳам Ўзбекистон Миллий банкининг филиаллари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, валюта айирбошлаш шохобчалари Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида ҳам мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0