Шавкат Мирзиёев Тошкентда ИҲТнинг божхона офисини очишни таклиф қилди

© Sputnik / Евгений ЕпанчинцевТоварные поезда. Иллюстративное фото
Товарные поезда. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
ИҲТ аъзолари орасида рақамли ҳужжат алмашувини йўлга қўйиш ҳамда трансконтинентал савдо йўлакларидан кенг фойдаланиш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташкилот аъзоларини транспорт соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.
Хусусан, Мирзиёев ИҲТ аъзоларининг аксарияти денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга эмаслигини ҳисобга олган ҳолда мавжуд трансконтинентал йўлаклар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини айтиб ўтди.
"Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларининг йирик бозорлари билан боғлайдиган ва бизнинг ҳудудларимиз орқали ўтадиган трансконтинентал транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур.
Келгусида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон мультимодал йўлларининг ишга туширилиши барча аъзо давлатлар манфаатларига мос келади.
Тошкентда 2 ноябрда бўлиб ўтган транспорт вазирларининг йиғилишида “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатга бошқа аъзоларни ҳам қўшилишга, ўзаро тариф ва йиғимларни мақбуллаштиришга чақираман", - деди Шавкат Мирзиёев.
Ундан ташқари Ўзбекистон президенти, юк ташиш соҳасида замонавий технологияларни кенг жорий этишни ва Тошкент шаҳрида ИҲТнинг божхона офисини очишни таклиф қилди.
"Юк ташиш ҳужжатларини рақамлаштириш каби замонавий тизимларни кенг жорий қилиш ҳамда самарали мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида Ташкилотнинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ташаббусини билдирилди", - дейилади хабарда
Тошкентда 7-8 ноябрь кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг XVI саммити бўлиб ўтмоқда. ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, унинг мақсади минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашишдир.
Ташкилот 1985 йилда ташкил этилган. Унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон 1992 йилда ИҲТ аъзоси бўлган.
Янгиликлар лентаси
0