https://sputniknews.uz/20231109/rossiya-qozogistonda-3-ta-ies-quradi-putin-va-toqaev-qator-hujjatlar-imzolashdi-40858264.html
Россия Қозоғистонда 3 та ИЭС қуради. Путин ва Тоқаев қатор ҳужжатлар имзолашди
Россия Қозоғистонда 3 та ИЭС қуради. Путин ва Тоқаев қатор ҳужжатлар имзолашди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Қозоғистоннинг Кокшетау, Семей ва Уст-Каменогорск иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 09.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-09T18:20+0500
2023-11-09T18:20+0500
2023-11-09T18:20+0500
сиёсат
россия
қозоғистон
владимир путин
қосим-жомарт токаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/09/40858484_0:18:3070:1746_1920x0_80_0_0_0a1f05bfeb9bb41b4657ecdcbb82a452.jpg
МОСКВА, 9 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Остонадаги музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнот ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси ва бошқа келишувларни имзолашди.Имзоланган ҳужжатлар орасида қуйидагилар бор: Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Қозоғистонга ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан ташриф буюрди. Президентлар Оқўрда қароргоҳида музокара ўтказди.Россия президентининг Қозоғистонга ташрифи Москва ва Остона ўртасида "ХХI асрда яхши қўшничилик ва иттифоқчилик тўғрисидаги" битим имзоланганининг ўн йиллигига тўғри келди. Ушбу муносабат билан давлат раҳбарлари қўшма баёнот эълон қилишди. Унда Владимир Путин ва Қасим-Жомарт Тоқаевлар Россия ва Қозоғистон юқоридаги битим ҳамда 1998 йилда имзоланган "XXI асрда абадий дўстлик ва иттифоқчилик" тўғрисидаги шартнома ва бошқа битимларга содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқлашди ва икки давлат орасидаги муносабатлар янги даражага кўтарилганини маълум қилишди. Шунингдек, хавфсизлик ва мудофаа, иқтисодиёт ва савдо, транзит ва туризм, коинот, маданий гуманетар, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда иқлим ўзгариши ва фавқулодда ҳодисалар оқибатларини енгишга қарши биргаликда курашишни яна бир бор қайд этишди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/09/40858484_100:0:2831:2048_1920x0_80_0_0_c3dcc83bd0341f9227015f1f3ef43213.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, россия, қозоғистон, владимир путин, қосим-жомарт токаев
сиёсат, россия, қозоғистон, владимир путин, қосим-жомарт токаев
Россия Қозоғистонда 3 та ИЭС қуради. Путин ва Тоқаев қатор ҳужжатлар имзолашди
Россия Қозоғистоннинг Кокшетау, Семей ва Уст-Каменогорск иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
МОСКВА, 9 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Остонадаги музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнот ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси ва бошқа келишувларни имзолашди.
Имзоланган ҳужжатлар орасида қуйидагилар бор:
Уч йил давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим;
2024-2025 йилларга мўлжалланган Россия Федерал Божхона хизмати ва Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг божхона хизматлари ваколатхоналари иштирокидаги ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида;
Россия ва Қозоғистон энергетика вазирликлари ўртасида Кокшетау, Семей ва Уст-Каменогорск иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Роструд ва Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш қўмитаси ўртасида меҳнат инспекцияси масалалари бўйича ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Қозоғистонга ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан ташриф буюрди. Президентлар Оқўрда қароргоҳида музокара ўтказди.
Россия президентининг Қозоғистонга ташрифи Москва ва Остона ўртасида "ХХI асрда яхши қўшничилик ва иттифоқчилик тўғрисидаги" битим имзоланганининг ўн йиллигига тўғри келди. Ушбу муносабат билан давлат раҳбарлари қўшма баёнот эълон қилишди.
Унда Владимир Путин ва Қасим-Жомарт Тоқаевлар Россия ва Қозоғистон юқоридаги битим ҳамда 1998 йилда имзоланган "XXI асрда абадий дўстлик ва иттифоқчилик" тўғрисидаги шартнома ва бошқа битимларга содиқ эканликларини яна бир бор
тасдиқлашди ва икки давлат орасидаги муносабатлар янги даражага кўтарилганини маълум қилишди.
Шунингдек, хавфсизлик ва мудофаа, иқтисодиёт ва савдо, транзит ва туризм, коинот, маданий гуманетар, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда иқлим ўзгариши ва фавқулодда ҳодисалар оқибатларини енгишга қарши биргаликда курашишни яна бир бор қайд этишди.