Набиуллина Россия иқтисодиётининг асосий муаммосини айтди

© Пресс-служба Банка России / Медиабанкка ўтишП/к председателя ЦБ РФ Э. Набиуллиной
П/к председателя ЦБ РФ Э. Набиуллиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия банки раҳбарининг сўзларига кўра, Россия иқтисодиётининг асосий муаммоси бу ишчи кучи етишмаслиги.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Россия иқтисодиётининг асосий муаммоси - бу ишчи кучи етишмаслиги, деди Россия банки бошқаруви раиси Элвира Набиуллина Думада бўлиб ўтган 2024-2026 йиллар пул-кредит сиёсатига бағишланган йиғилишда.
“Асосий муаммо пул етишмаслигида эмас, балки ишчи кучи етишмаслигида. Айтганча, биз буни корхоналар ўртасида ўтказилган сўровларда ҳам кўряпмиз”, - деди Марказий банк раҳбари.
Шу сабабли Россия Марказий банки раҳбари асосий ставкани тушириш мақсадга мувофиқ эмаслигини, бу фақат инфляция кучайишига олиб келишини маълум қилди.
Набиуллинанинг аниқлик киритишича, Россия банки томонидан ўтказилган сўровларда 13 мингта компания иштирок этмоқда. Марказий банк асосий ставка бўйича қарор қабул қилишдан олдин иқтисоднинг асосий тармоқлардаги компаниялар муаммолари ҳақида сўров ўтказади.
Набиуллина, шунингдек, Россия банки келгуси йилда корпоратив секторни кредитлаш ҳажмининг ўсишини кутаётганини эслатди.
"Марказий банк учун "корпорацияларга бериладиган кредитлар биринчи навбатда таркибий қайта қуришга - импорт ўрнини босиш, технологик суверенитет ва ҳоказоларга йўналтирилиши жуда муҳим" - деди Набиуллина.
Унинг сўзларига кўра, Марказий банк банклар кредит маблағларини биринчи навбатда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга йўналтирадиган тартибга солишни ўрнатган.
"Росстат" маълумотларига кўра, Россияда охирги уч ой ичида ишсизлик даражаси рекорд даражада пасайиб, атиги 3%ни ташкил қилмоқда. Аскарият компаниялар ўз ходимлари сонини оширишни истайди, лекин меҳнат бозори бу талабларга жавоб бера олмаяпти. Керакли кадрларни топиш баъзи вақтларда бир неча ойларга чўзилиб кетмоқда.
Янгиликлар лентаси
0