https://sputniknews.uz/20231109/emomali-rahmon-iht-sammitida-nimalar-dedi-40855340.html
Энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш — Эмомали Раҳмон ИҲТ саммитида нималар деди?
Энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш — Эмомали Раҳмон ИҲТ саммитида нималар деди?
Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон саноат кооперациясини ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратди.
2023-11-09T17:04+0500
2023-11-09T17:04+0500
2023-11-09T17:04+0500
сиёсат
ўзбекистон
тошкент
саммит
иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
тожикистон
эмомали раҳмон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/09/40849236_110:109:1266:759_1920x0_80_0_0_c2a7b48035ccd156daed32abffc17f02.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентда ўтказилган саммитида сўзлаган нутқида ташкилот салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.Хусусан, Эмомали Раҳмон саноат кооперациясини ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратди.Тожикистон президенти бошқа етакчилар қатори энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масаласига, хусусан, минтақа давлатларининг ортиб бораётган талабини қондириш учун ИҲТ минтақасида энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва қайта тикланадиган манбалардан фойдаланиш зарурлигига катта эътибор қаратди.У минтақа давлатларининг сайёҳлик салоҳияти ва ҳукуматнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳамкорликнинг яна бир истиқболли йўналиши сифатида туризмниқайд этди.Тошкентда 7-8 ноябрь кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг XVI саммити бўлиб ўтмоқда. ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, унинг мақсади минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашишдир.Ташкилот 1985 йилда ташкил этилган. Унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон 1992 йилда ИҲТ аъзоси бўлган.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/09/40849236_220:28:1221:779_1920x0_80_0_0_fc341df6313a0dd17af98d2819d34ac0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш — эмомали раҳмон иҳт саммитида нималар деди?
энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш — эмомали раҳмон иҳт саммитида нималар деди?
Энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш — Эмомали Раҳмон ИҲТ саммитида нималар деди?
Эмомали Раҳмон саноат кооперациясини ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентда ўтказилган саммитида сўзлаган нутқида ташкилот салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
“Биз тузилма доирасида яратилган механизмлар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришни истаймиз”, — деди у.
Хусусан, Эмомали Раҳмон саноат кооперациясини ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратди.
“Шу нуқтаи назардан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши фонида уйғун ишлашни таъминловчи барча омилларни ҳисобга олган ҳолда инвестиция ва ишлаб чиқариш комплексларини яратишни рағбатлантириш зарур, деб ҳисоблайман”, — деди у.
Тожикистон президенти бошқа етакчилар қатори энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масаласига, хусусан, минтақа давлатларининг ортиб бораётган талабини қондириш учун ИҲТ минтақасида энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва қайта тикланадиган манбалардан фойдаланиш зарурлигига катта эътибор қаратди.
“Давлатлараро электр узатиш линияларини қуриш лойиҳаларини, жумладан, CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш ИҲТнинг энергетика салоҳиятини сезиларли даражада ошириши мумкин”, — деди Эмомали Раҳмон.
У минтақа давлатларининг сайёҳлик салоҳияти ва ҳукуматнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳамкорликнинг яна бир истиқболли йўналиши сифатида туризмниқайд этди.
Тошкентда 7-8 ноябрь кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг XVI саммити бўлиб ўтмоқда. ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, унинг мақсади минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашишдир.
Ташкилот 1985 йилда ташкил этилган. Унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон 1992 йилда ИҲТ аъзоси бўлган.